БМТ: Россия Украинага қилинган ҳужумни қораловчи резолюцияга вето қўйди

Россия БМТ Хавфсизлик кенгашининг Москванинг Украинага ҳужумини қораловчи резолюция лойиҳасига вето қўйди.

АҚШ ва Албания ҳаммуаллифлари бўлган резолюцияни кенгашнинг 11 аъзоси қўллаб-қувватлади. Хитой, Ҳиндистон ва Бирлашган Араб Амирликлари бетараф қолди.

Ушбу резолюциянинг лойиҳасида Россия  Украинага қарши “тажовузкорлигини” кўрсатгани, Москва қўшинларини Украинадан зудлик билан олиб чиқиб кетиш талаб қилингани ёзилади.
Россиянинг Украинага бостириб кириши 24 февралнинг тонгидан бери давом этмоқда. Бир қатор шаҳарларда, жумладан, пойтахт Киевда қуролли тўқнашувлар бўлиб ўтмоқда. Украина расмийларига кўра, жангларнинг биринчи кунида 137 аскар ҳалок бўлган.

Россия қурбонлар ҳақида маълумот бермади. Киев 25-февраль куни соат 15:00 га қадар 3000 га яқин рус аскарини ўлдирганини айтди. Москва буни тасдиқламади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Шавкат мирзиёев шуҳрат ғаниевга янги вазифа топширди

Президент Шавкат Мирзиёев бугун имзолаган фармонга кўра, Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевга янги вазифа топширилган. Фармонга кўра, ҳокимга Халқаро ҳунармандчилик ...

Тожикистон ва ўзбекистон ўртасидаги автобус қатнови 15 май куни очилади

Автобус ҳаракатини 15 май куни очиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда 1 май куни “Азиа экспресс” корхонасининг директори Султон Камолов хабар қилди. (more…)

Қўзивой бўривойнинг фермасида қандай ишлади?

Қўзивой, бўривойнинг товуқ фермасига ишга кирибди. 100 дона товуқдан кунига 100 дона тухум топширмасанг, ҳар кунги режа бажарилмагани учун ойлигингдан 10% қирқаман, дебди ...