Киевдаги кўп қаватли уйга ракета келиб тушди

Украина пойтахти Киевдаги Лобановский проспектидаги кўп қаватли уйга ракета урилди. Бу ҳақда Украина Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва шаҳар мэри Виталий Кличко маълум қилди.

Мер Кличконинг сўзларига кўра, қутқарувчилар воқеа жойига кетмоқда. Уйда яшовчи одамлар эвакуация қилинмоқда.

Россиянинг Украинага бостириб кириши 24 февралнинг тонгидан бери давом этмоқда. Москва Украинани “демилитаризация”сини талаб қилиб, мамлакат НАТОга қўшилмаслиги кераклигини айтмоқда.

Украина расмийлари жангларнинг биринчи кунида 137 аскар ҳалок бўлганини айтмоқда, бироқ Россия қурбонлар ҳақида маълумот бермаган. Киев 25-февраль куни соат 15:00 га яқин 3000 га яқин рус аскари ҳалок бўлганини айтди. Москва ҳали буни тасдиқламади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Осиё кубоги-2019. мардонавор курашган қирғизистон кичик ҳисобда мағлубиятга учради

Осиё кубоги 2-тур доирасидаги Қирғизистон - Жанубий Корея учрашуви тақдирини биргина гол ҳал этди. Ажойиб ўйин гувоҳига айланяпмиз. Қирғизистон терма жамоаси гарчи 5 ҳимоячи ...

Паспорт ололмаётган жамшид каримов оч-наҳор қолди

Ўзбекистонда руҳий касалликлар шифохонасида сал кам 11 йил мажбурий ва яширин сақланган журналист Жамшид Каримов озод этилиганидан олти ой ўтиб ҳам унга паспорт берилмаяпти. ...

Исроил аскарлари бир фаластинлик аёлни ўлдирди

Исроил аскарлари босиб олинган Ғарбий Соҳилга қарата ўқ отиб, оқибатида бир фаластинлик аёл ҳалок бўлди. Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан берилган баёнотга кўра, ...