Киев метросида чақалоқ дунёга келди

Бугун киевликлар бошпанасига айланган метрода чақалоқ дунёга келди. Украина халқи учун оғир дамларда ҳаёт эшигини очган чақалоққа Мия деб исм қўйилди. Бу ҳақда собиқ депутат Анна Гопко маълум қилди.

“Мия бугун тунги ваҳимали жанглар бўлаётган вақтда – Киевни душман қамал қилаётганда туғилган. Онаси хурсанд. Путин украиналикларни ўлдирар экан, биз Россия ва Беларусдаги оналарни Россиянинг Украина билан урушига норозилик билдиришга чақирамиз. Биз ҳаёт ва инсониятни ҳимоя қиламиз”, дейилади маълумотда.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари шундай оғир паллада дунёга келган болани табриклади. Унинг онаси эса қаҳрамонга тенглаштирилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Дунё оавларидан: трамп учун қўшиқлар, арабистоннинг путини ва ҳижобдаги барби (аудио)

Newsweek Эрондаги 350 киши ҳалок бўлган ва етти мингдан ортиқ одам жабрланган зилзилани “2017 йилда энг кўп қурбон келтирган зилзила” деб номлади. Кирмоншоҳ музофоти ...

Кўрдик, бор кўргулик ўтди юракдан

Дунё бир уммон мисоли шиддатли ўзгаришлар домида қолаётган айни пайтларда кишилик жамиятларида содир бўлаётган ҳар бир хоҳ у эътиборга молик, хоҳ номолик бўлсин шарҳланишга, ...

Сапарбай жубаев: ҳар бир давлат ўз тараққиёт йўлини ўзи танлаши керак

Асли ўзбекистонлик, 2006 йилга қадар Ўзбекистондаги давлат ташкилотларида, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида бўлим бошлиғи лавозимида ишлаган, айни пайтда ...