Украин қочқинлари сони 400 мингга яқинлади

Россиянинг 24-февралдаги қуролли ҳужумидан кейин мамлакатни тарк этган украиналиклар сони 400 мингга етди. Бу маълумотни БМТнинг қочқинлар бўйича олий комиссарлиги маълум қилди.

Украина ҳукуматининг 27-февралдаги маълумотларига кўра, мамлакатни тарк этганлар сони 368 мингдан ошган ва тобора ортиб бораётгани айтилмоқда.

Европа Иттифоқининг инқирозларни бошқариш бўйича комиссари Янез Ленарчич 27-февралда Россиянинг Украинага қарши уруши “етти миллиондан ортиқ одамни” жой алмаштиришига мажбур қилиши мумкинлигини айтди.

Россия 24-февралда Украинага бостириб кирди. Уч кундан бери Россия армияси бутун Украинани ўққа тутиб, бомбардимон қилмоқда. Энг даҳшатли ҳужум Киевга қилинмоқда.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Украинада коммунистик партиянинг фаолияти тақиқланди

Львовнинг апелляциявий маъмурий суди сешанба куни Украинанинг Коммунистик партияси фаолиятини тақиқлади. Шикоят билан мамлакатнинг Адлия вазирлиги судга мурожаат қилган. ...

Янги зеландия европага 50 нафар аскарини юборади

Янги Зеландия Украина учун авиация тарихидаги энг илғор транспорт самолётларидан бири бўлган "C-130 Hercules" билан 50 нафар аскарини Европага юборади. "The New Zealand ...

“россия бмтнинг инсон ҳуқуқлари кенгашидан чиқиши керак”

Америкалик сенаторлар Россиянинг Украинадаги уруши туфайли Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (БМТ) Инсон ҳуқуқлари кенгашидан чиқариб юбориш учун АҚШнинг доимий вакили Линда ...