Зеленский Қирғизистондаги элчисини чақириб олди

Украина президенти Владимир Зеленский Украинанинг Қирғизистондаги элчиси Валерий Жовтенкони чақиртирди. Бу ҳақда у бугун халққа қилган видеомурожаатида айтди.

Зеленскийнинг сўзларига кўра, Украина элчиси Қирғизистоннинг  позиция учун чақирилган.

“Дипломатларимиз ҳозир ўз сўзига ва халқаро ҳуқуққа хиёнат қилган давлатларга нисбатан адолатли ва зарур қарорлар қабул қилмоқда. Биз Украинага қарши тажовузни оқлагани учун, Қирғизистондаги элчини зудлик билан маслаҳатлашувларга чақириб оламиз”, —дейди у.

Бундан ташқари Украинанинг Грузиядаги элчиси ҳам “Грузия ёрдам бермоқчи бўлган кўнгиллиларга тўсқинлик қилгани ва санкцияларга нисбатан маънавий жиҳатдан нотўғри позицияси учун” чақириб олинганини таъкидлаган.

Аввалроқ, Грузия Ғарбнинг Россияга қарши санкцияларини қўллаб-қувватлашдан бош тортди. Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг Россия президенти Владимир Путин билан телефон мулоқоти Кремл томонидан “Қирғизистон Россия ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди” дея баҳоланган. Бироқ Қирғизистон президенти расмий сайтида айтилишича, президентлар вазиятни шунчаки муҳокама қилаётгани маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, 24-февраль куни Россия президенти Владимир Путин Украинада ҳарбий операция бошланганини маълум қилган эди. Натижада Украинанинг кўплаб шаҳар ва вилоятларида портлашлар ва отишмалар содир бўлмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Донбассдаги сепаратистлар рус генерали кутузовнинг ўлимини тасдиқлашди

Украинанинг Донецк вилоятидаги Москва томонидан қўллаб-қувватланган сепаратистлар етакчиси Денис Пушилин Россиянинг яна бир юқори мартабали ҳарбий қўмондони, генерал-майор ...

Қодировчилар болаларни ўзлари учун дуо қилишга мажбурлади

Чеченистон ҳукумати мактабгача ёшдаги болаларга уч рангли кийим кийдириб Россия байроғини шакллантирди, сўнгра Грознийдаги марказий масжидга йиғиб, Украинада жанг қилаётган ...

Россия ҳарбийлари мариуполга кириб келаётгани хабар қилинмоқда

Шанба куни Россия кучлари бир неча ҳафтадан бери қамалда бўлган Украинанинг Мариупол шаҳрига кириб келгани хабар қилинди. Баъзи оммавий ахборот воситалари Азов денгизи ...