Киевнинг айрим туманларига зарбалар урилмоқда

Россия қуролли кучлари Киевнинг Русановка, Вишнево, Куреневка, Боярка ва Жуля ҳудудларига ҳаво ҳужумлари уюштирмоқда. Бу ҳақда Украина Махсус алоқа ва ахборотни ҳимоя қилиш давлат хизмати ярим тунда телеграм орқали хабар берди.

Хабарларга кўра, Киев вилоятининг Белая Церков шаҳрида ҳам кучли портлаш овози эшитилган. Россия қуролли кучлари шимоли-шарқдаги Харьков шаҳрида, мамлакат жанубидаги Херсон шаҳри ва ғарбий Житомир шаҳарларига ҳам ҳужум уюштираётгани хабар қилинмоқда.

1 март куни тушдан кейин Россия армияси Киевдаги телеминорага зарба берди. Хабар қилинишича, камида беш тинч аҳоли ҳалок бўлган.

28 февраль ва 1 март кунлари Россия ҳаво кучлари Украинанинг Харьков шаҳрини бомбардимон қилди. Интернетда жойлаштирилган видеода шаҳар ҳокимияти яқинида ракета зарбасидан портлагани акс этган.

Россия армияси 24 февраль куни Украинага бостириб кирди. Ўшандан бери ўнлаб тинч аҳоли ва юзлаб аскарлар ҳалок бўлди. Россия расмийлари тинч аҳоли ҳудудига зарбалар бераётганини инкор этиб келмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Украинадаги уруш javelinнинг обрўсини оширди

Javelin - танкга қарши енгил ракета тизими. Украинадаги уруш Javelinнинг обрўсини оширди. Маълумотларга кўра, 100 та ракетадан 89 таси нишонга теккан. Бу шуни англатадики, ...

Лавров: “биз украинага бостириб кирганимиз йўқ”

Туркиянинг Анталия шаҳрида Украина, Туркия ва Россия ташқи ишлар вазирлари ўртасидаги музокаралар якунланди. Вазирларнинг ҳар бири Украинадаги урушни ўз нуқтаи назаридан ...

Россиянинг ракеталаридан бири атом электр станциясига яқин учиб ўтди

Украинанинг Энергоатом ширкати якшанба куни Россия кучлари томонидан Киев томон отилган ракеталардан бири Жанубий Украина атом электр станцияси устида жуда пастдан учиб ...