Қирғизистонда олтинга навбатда турганлар сони ортди

Қирғизистон президенти икки кун аввал баёнот бериб, сом курси барқарор эмаслиги сабабли пулларни тиллада сақлашни маслаҳат берган эди.

Кеча Садир Жапаров ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида олтин мавзусида яна бир изоҳ қолдирди.

Президентнинг сўзларига кўра, тилла учун навбатда турганлар сони ортган.

“Мен кеча Қирғизистон халқига мурожаат қилиб, пули борларга (худога шукур, бизда пулини хориж банкларида ёки ўз уйида сақлайдиган фуқаролар кўп) “Пулингизни олтин билан сақланг, асрлар давомида олтин  ўз қадрини йўқотмайди, сизлар эса куйиб қолмайсизлар” деган эдим. Бугундан бошлаб Миллий банкда олтин учун навбатда турганлар сони ортди. Тўғри қиласизлар, чет эл банкларида ёки ўз уйингизда қоғоз пулни сақлагандан кўра олтин сақласангиз, юз йилдан кейин ҳам куймайсиз. Сом ва доллар ўз қийматини йўқотиши мумкин, олтин эса ҳеч қачон ўз қийматини йўқотмайди”, — дейди Садир Жапаров ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“ҳомийликка мажбурлаб, 7,5 миллион сўм сўрашмоқда”

  "Мана бугунги Бухоро нефтегазинспекциясининг аҳволи: Вилоят ҳокимлигининг кўрсатмасига асосан, газ қуядиган шаҳобчаларни ҳомийлик қилишга мажбурлашмоқда. Метан газ ...

Нодирбек раджапов жиззах вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари бўлди

Жиззах вилоят ҳокимининг 2019 йил 10 октябрдаги қарорига асосан Жиззах вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари  этиб Раджапов ...

Тошкентда иссиқ сув нархи яна ошади

Жорий йилнинг 8 декабридан бошлаб Тошкентда «энергия ташувчилар ва материаллар нархи ошиши» муносабати билан марказий иситиш тизими ва иссиқ сув таъминоти тарифлари ...