Россиянинг “Эхо Москва” радиоси ва “Дождь” телеканали ёпилди. Бу ҳақда, Бош прокуратура маълумотларига таяниб, “ТАСС” ахборот агентлиги хабар берди.
Бош прокуратура ушбу нашрларнинг веб-сайтларида экстремизм ва зўравонликни қўзғатувчи маълумотлар, шунингдек, россиялик ҳарбийларнинг махсус операциядаги ҳаракатларига оид атайлаб ёлғон маълумотлар борлигини таъкидлади.
“Эхо Москва ” радио дастурлари ва “Дождь” телеканали YouTube орқали эфирга чиқишда давом этмоқда.