Навальний россияликларни Украина билан урушга қарши туришга чақирди

Қамоқдаги россиялик мухолифати сиёсатчи Алексей Навальний фуқароларни норозиликка чиқишга ва Украина билан урушга қаршилик билдиришга чақирди. Баёнот унинг номидан 2 март куни ижтимоий тармоқларда эълон қилинди.

“Агар урушни тугатиш учун қамоқхоналар ва автозакларни тўлдириш керак бўлса, келинг, уларни тўлдирайлик. Мен100 йил олдинги номаълум воқеалар ҳужумга сабаб бўлганини кўриб. жим тура олмайман”, деб ёзди у

Навальний Россия фуқароларини Россияда ва хорижда мунтазам намойишлар ўтказишга чақирди.

Президент Владимир Путинни ашаддий танқид қилган ва Россия ҳукуматининг коррупцион хатти-ҳаракатларини фош қилган Навальний 2020-йилнинг августида заҳарланган ва даволаниш учун Германияга олиб кетилган эди. У 2021-йилнинг январида Россияга қайтгач, ҳибсга олинган ва етти йил аввал Ив Роше иши бўйича “шартнома қоидаларини бузганлик”да айбланиб, салкам уч йилга қамалган.

Эслатиб ўтамиз, 24-февраль куни Россия президенти Владимир Путин ҳарбий операция бошланганини маълум қилган эди. Украинанинг бир қанча шаҳар ва вилоятларида портлашлар ва отишмалар содир бўлди. Олти кундан бери Россия армияси бутун Украинага ҳужумлар ва бомбардимон қилишда давом этмоқда. Шу туфайли Ғарб давлатлари Россияга қарши қатор санкциялар эълон қилган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

75% киракашлар лицензиясиз ишлаётир

Қашқадарё вилояти Китоб туманида лицензиясиз йӯловчиларни ташиётган такси ҳайдовчилари ишига оид профилактик текширув ишлари олиб борилди. (more…)

Европа иттифоқи нукус воқеаларини мустақил ўрганишга чақирди

Европа Иттифоқи 4 июл куни эълон қилган баёнотида Қорақалпоғистонда инсонлар қурбон бўлган воқеаларни мустақил тергов қилишга чақирди. «Биз қурбонлар ва жароҳатланганлардан ...

Мариуполдан тинч аҳолини олиб чиқиб қетишнинг иложи йўқлиги айтилмоқда

Украина президенти Владимир Зеленский Москва билан кенг қамровли тинчлик музокараларини ўтказишга умиди йўқлигини 29-апрелда маълум қилди.  Аввалроқ порт шаҳардан мингга яқин ...