Украиналик қочқинлар Европа Иттифоқида уч йилгача ҳимояланади

Украиналик қочқинлар Германияда одатий бошпана олишмайди. Улар Европа Иттифоқида дарҳол уч йилгача ҳимояланади. Бу ҳақда Германия ички ишлар вазири Ненси Фезер 2-март куни «Твиттер» саҳифасида ёзди.

“Биз тез ва бюрократик кечикишларсиз ёрдам берамиз. Украинадан келган қочқинлар бошпана олишмайди ва улар дарҳол Европа Иттифоқида уч йилгача ҳимояланади. Биз уларни таъминлаймиз ва имкон қадар тезроқ меҳнат бозорига киришига имкон берамиз “, деди Фезер.

ИИВ маълумотларига кўра, айни дамда Германияга 5 мингга яқин украиналик қочқинлар келяпти ва уларнинг оқими кун сайин ортиб бормоқда.

Аввалроқ БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги матбуот котиби Шабиа Манту сўнгги олти кун ичида қўшни Украинадан 660 мингдан ортиқ қочқин келганини маълум қилганди. Мантуга кўра, агар қочқинлар сонининг ўсиши бир хил суръатда давом этса, бу “асрнинг энг катта қочқинлар инқирози” бўлади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Кўчманчилар ўйинлари: ўзбекистон 8-ўринда бормоқда

Ўзбекистон спорт делегацияси III Бутунжаҳон кўчманчи халқлар ўйинларида 5 сентябрь ҳолатига кўра, 2 олтин, 7 кумуш ва 15 бронза, жами 24 медалга эгалик қилиб, расман 77 ...

Хабарларнинг ҳиссиз талқини (давоми)

Ер ҳам боладай тарбия истайди. Уни тинмай парвариш қилиш керак. Ҳа, тинмай. Шунда у меҳнатига яраша мўл ҳосил беради. Бизнинг томарқамиз қўшниларимизникидан кичик бўлсада, ...

Уч асрни кўрган она: замонлар, давронлар, султонлар алмашди кўзим ўнгида

 Фотима эна Мирзоқулова уч аср – XIX, XX ва XXI юз йилликлар ҳамда уч тарихий давр – пошшолик, социализм ва мустақилликда, уч давлат – Рус империяси ҳукмронлиги пайтида ...