Агар Украина зарбаларга қарши тура олмаса, Европа ҳам қулайди

Украина президенти Владимир Зеленскийнинг жонли мурожаати  4-март куни кечқурун Европанинг ўнлаб шаҳарлари ва Грузияда намойиш этилди.

У Франкфурт, Париж, Братислава, Вильнюс, Прага ва Тбилисининг асосий майдонларига Украинани қўллаб-қувватлаш учун келган минглаб одамларга мурожаат қилиб:

– Эркинлигимизни қўллаб-қувватланг, чунки бу ғалаба. Фақат рус қўшинларини эмас, балки бу ёруғлик зулматни, эзгулик зулмни енгади деган маънони англатади. Агар Украина чидай олмаса, бутун Европа қулаб тушади. “Агар биз ғалаба қозонсак, бу демократия ва эркинликнинг ғалабаси бўлади” – деди Зеленский.

Намойишчилар Украина байроқларини кўтариб, уруш ва тажовузга қарши шиорлар айтишди.

4-март куни Россия қўшинлари Украинадаги тинч аҳоли пунктларини ўққа тутишни давом эттирди. Шу куни Россия ҳарбийлари Запорожье атом электр станциясини эгаллаб олди.

Киев чеккасидаги Мархаловка қишлоғига Россия томонидан уюштирилган ҳаво ҳужуми оқибатида тўрт киши, жумладан бир бола ҳалок бўлди. Бир неча киши жароҳатланди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича бошқармаси маълумотларида, 3-март ҳолати бўйича, 1000 га яқин украиналик ҳалок бўлган. Киев расмийларининг айтишича, қурбонлар сони анча кўп.

Москва тинч аҳолига қарата ўқ узилганини инкор этиб, “махсус операция”дан асосий мақсад қўшни давлатни қуролсизлантириш эканини таъкидлаб келмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ихтиёр абдуллаевнинг терговини отабек умаров олиб борган

Ихтиёр Абдуллаев билан боғлиқ тергов иши Ўзбекистон Республикаси Президенти хавфсизлиги Давлат хизмати раисининг ўринбосари Отабек Умаровга юклатилган. «Ушбу жиноий иш билан ...

Қирғизистонда ўзбекистондан меҳнат муҳожирлари кўпаймоқда

Қирғизистонда Ўзбекистондан меҳнат муҳожирлари кўпаймоқда, бироқ уларнинг аниқ сони ҳақида маълумот давлат идораларида ҳозирча йўқ. (more…)

Рамзан қодиров зеленскийни чеченистонга таклиф қилди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Украинага қўшин жўнатибгана қўймай, балки ўзининг Телеграм саҳифасида ҳарбий жараёнлар ҳақида тез-тез хабарлар ёзиб туради. Қодировнинг ...