Украинани қўллагани туфайли Галкиннинг концерти бекор қилинди

Россиянинг Архангельск шаҳрида 14-март куни бўлиб ўтадиган комедиячи Максим Галкиннинг концерти аҳоли шикоятларидан кейин бекор қилинди.

Ўнлаб шаҳар аҳолиси санъаткор концертининг чипталарини қайтариш учун Драма театри кассаларига боришди. Бунга Галкиннинг Россиянинг Украинадаги махсус ҳарбий операцияси ҳақидаги изоҳлари сабаб бўлган.

Максим Галкин 24-февраль куни Украинадаги воқеалар ҳақида баёнот ёзиб, Россия ҳукуматининг Украинадаги махсус операциясига қарши эканлигини ёзган эди. У Украинада яшовчи оиласи ва дўстлари учун ташвиш билдирганди.

Архангельск шаҳрининг яшовчилари россиялик артистнинг Россияга қарши чиқишига норозилик бўлишган. Концерт ташкилотчилари оммавий норозилик туфайли тадбирни ўтказишдан бош тортдилар.

Аввалроқ телевидениеда Галкин иштирокидаги реклама ҳам намойиш этилмай қолган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Наим кабиров фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари бўлди

Кабиров Наим Ноёбович Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати ...

Орландода кутубхона қандай ишлайди?

Орландога кўчиб келганимизнинг биринчи ҳафтасидаёқ кутубхонага аъзо бўлганмиз. Қилган энг яхши ишларимиздан бириям шу бўлган. Орландо шаҳрида Orange County Library System  ...

Расмиятчиликни йиғиштириб, реал ўзгаришлар қилинса…

Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасида барча соҳаларда юксалиш бўлишидан ҳар иккала халқ манфаатдор. Дўстона алоқаларимиз янада ривожланишини ўзбегу қозоқ бирдек хоҳлайди. ...