Лондондаги ІСЕ биржасида жорий йилнинг май ойидаги фьючеряси Brent маркали нефтининг баррели учун 9,03 фоизга ошиб, баррели 128,78 долларни ташкил қилди.
Ушбу кўрсаткич Москва вақти билан 03.21 да биржада қайд этилган.
Охирги марта бундай баҳо 2012-йилнинг март ойида қайд қилинган.
WTI маркали нефть нархи 8,73 фоизга ошиб, баррели учун 125,78 долларни ташкил қилди.