Россия дунёдаги энг кўп санкциялар қўлланилган давлатга айланди

Россия дунёдаги энг кўп санкциялар қўлланилган давлатга айланди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Мамлакат сўнгги йилларда энг кўп санкцияларга дучор бўлди. Castellum.AI маълумотида, 22-февраль ҳолатига кўра, 2778 та янги чеклов чоралари қўшилган.

22-февралгача киритилган чекловларни ҳисобга олганда, 2014-йилдан буён  Россияга нисбатан 7-март ҳолати бўйича жами 5532 та санкция қўлланилган.

Ҳозирда Россия санкциялар сони бўйича Эрон, Сурия ва Шимолий Кореядан анча олдинда.

Санкциялар мониторинг қилувчи хизмат қайд этганидек ,Россияга нисбатан энг кўп санкцияларни АҚШ (1194), Канада (908), Швейцария (824), Европа Иттифоқи (766) ва Франция (760) киритган. Ушбу чекловларнинг аксарияти алоҳида бўлиб ҳисобланади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ҳайит намозида гурбангули бердимуҳамедовнинг янги китоби минбарларда ўқилди

Туркманистондаги муллалар ҳайит намозида собиқ президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг “Ҳаётимнинг мазмуни” номли янги китобини минбарда ўқиб чиқди. «Туркманистон ...

Бош вазир: “президент зойир мирзаевни кечирмайди, бошқаларни ҳам”

Оққўрғон воқеаси бўйича президент Шавкат Мирзиёев бош вазир ўринбосари Зойир Мирзаевни кечирмайди. Бу ҳақда бош вазир Абдулла Арипов 29 октябрь куни ўтказилган ...

Ўзбекистон интернетни ривожлантириш учун хитойдан 40 млн доллар қарз олади

Маълумотлар узатишнинг замонавий технологияларини фаол жорий этиш, кенг полосали уланишнинг оптик тармоқларини ривожлантириш ва мобил алоқа тармоғини модернизация қилиш учун ...