Рус армиясининг қадами секинлашди

Бугун Россиянинг Украинага бостириб кирганига ўн уч кун бўлди. Пойтахт Киев ва шимолдаги Чернигов шаҳри ҳамон Украина қўлида.

Украина томони Россия армиясига қарши ҳужумларини давом эттираётганини, бироқ унинг тезлиги сезиларли даражада секинлашганини айтди.

Украина Қуролли кучлари Бош штаби 8-март куни маҳаллий вақт билан соат 06:00да Украина қўшинлари жанубий, шарқий ва шимолий секторларни ҳимоя қилишда давом этаётганини маълум қилди.

Унда айтилишича, мамлакат ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ракеталар ва ҳаво ҳужумларини муваффақиятли қайтарган.

“Босқинчилар ўзларининг ахлоқларини унутганлар, талон-тарож қилиш ҳоллари тез-тез учрамоқда. Улар ҳарбий можаролар бўйича халқаро гуманитар қонунларни ҳам бузмоқда”, – деди Украина томони.

Украина ҳарбийларининг айтишича, Россия айни дамда психологик уруш ва босқинчи кучлар томонидан босиб олинган ҳудудларда маҳаллий аҳолига таъсир ўтказиш учун “тарғибот ишлари” олиб бормоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бмт бош котиби москвада путин билан учрашди

Москвада Россия президенти Владимир Путин ва БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ўртасидаги музокаралар бир соат давом этди. Путин ва Гутерриш ёпиқ эшиклар ортида яккама-якка ...

Дмитрий медведев нега қирғизистонга келди?

Россия бош вазири Дмитрий Медведев Қирғизистонга ташриф буюрди. Унинг ташрифи собиқ қирғиз лидери Алмазбек Атамбаевнинг қўлга олиниши фонида рўй берди. Бу ҳақда “Жаҳон.уз” ...

Ўзбекнинг жони шунчалик арзонми?

Кеча Россиянинг Тула областида ўзбекистонлик аёлнинг барчанинг кўз олдида пичоқлаб ўлдирилишини кўрдим. Юрагим ачишиб кетди. Қўлингизга нина санчиб кўринг, тиғ азобини ҳис ...