57 ёшида 1717 нафар фарзандли бўлган султон

Марокаш тарихида Султон Мулай Исмоил ибн Шариф ўзининг жасорати учун “Жангчи подшоҳ”, душманга нисбатан шафқатсизлиги учун “Золим” ҳукмдор сифатида тарихга кирган.

OLYMPUS DIGITAL CAMERA

Ажабланарлиси шундаки, Султон Мулай Исмоил ибн Шарифнинг 1000 дан ортиқ фарзанди бор эди. Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган кўп фарзандли ота ҳақидаги маълумотларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Мулай Исмоил Марокашдаги алавийлар сулоласининг биринчи султони эди. У 1672-1727 йилларда мамлакатни бошқарган. У, шунингдек, Марокаш тарихидаги энг узоқ вақт ҳукмронлик қилган султондир. У ўзини ислом динининг асосчиси бўлган Пайғамбарнинг авлоди деб эълон қилган.

Унинг 1000 дан ортиқ фарзанди бўлса-да, Гиннеснинг рекордлар китобида Мулай Исмоилнинг 888 нафар фарзанди борлиги қайд этилган. У тарихдаги энг кўп боласи бор инсон. 1704 йилда француз дипломати Доминик Бусно Марокашга ташриф буюрганида, 57 ёшли Мулай Исмоил ўзининг тўртта расмий хотинидан ташқари 500 нафар канизаги ва 1717 нафар фарзанди борлигини ёзиб қолдирган.

Тарихий ҳақиқатни аниқлаш учун австриялик олимлар компьютердан фойдаланганиб, турли параметрлардан фойдаланган ҳолда бир нечта моделларни яратдилар. Маълумки, Султоннинг ярим мингга яқин канизаклардан иборат катта ҳарами бўлган. Бироқ олимларнинг фикрича, “оила”, яъни султон билан бирга бўлган аёллар сони 65-110 тани ташкил этган.

Компьютер модели султон 32 йил ичида 1200 нафар болани дунёга келтира олишини аниқлади. Бунинг учун султон ҳар куни ўз канизаклари билан яқин алоқада бўлган. Олимларнинг айтишича, бу ҳаракати ҳам унинг узоқ умр кўришига ҳисса қўшган.

Тарихий маълумотларга кўра, ўзининг шафқатсизлиги билан танилган Султон Исмоил Фез шаҳрида 400 нафар душманни бошини олган. 55 йил ичида у 30 000 дан ортиқ одамни ўлдиришни буюрган экан.

Султон Мулай Исмоил (1645-1727) вафотидан кейин Мекнесдаги ўзининг мўтабар масжидига дафн этилган. Султоннинг 500 нафар аёлидан фақат биттаси ва фарзандларидан икки нафари у билан бирга мозорга дафн этилган.

Қизиғи шундаки, тириклигида “қотил” деб аталган золим вафотидан сўнг авлодлари уни авлиё санаб, қабрида дуо қилишиб зиёратгоҳ қилишган. Бугун ҳам марокашликлар зиёратгоҳга бориб, соғлик ва омад, фаровонлик тилаб ибодат қилишади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Карим баҳриев: зулм технологияси гитлер, сталин ва бошқалар…

М У Қ А Д Д И М А Ёлғоннинг тахтдаги минг йил даврони Ҳақиқат айтилган бир дамча бўлмас. Омон МАТЖОН Инсоният тарихи – урушлар тарихидан иборат, деган фикр ҳақиқатдир. Айни ...

Дукчи эшон

МУҲАММАДАЛИ  ХАЛФА  СОБИР ЎҒЛИ, Дукчи эшон, Мадали эшон (1856, Фарғона вилояти Чимён қишлоғи — 1898.12.6, Андижон) — Андижон қўзғолонинг раҳбари. Ўрта ҳол деҳқон ва  ...

Туркистонда нима бўлган эди… алданиш (ii-бўлим)

Биринчи Жаҳон уруши айни авж палласига чиққанида Россия империясида сиёсий инқироз бошланиб кетди. 1917 йили ҳокимият алмашиши юз берди – 27 февраль (12 март) куни Николай II ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400