Москва Украинада ҳукуматни ағдариш режаси йўқлигини айтди

Россия Украинада ҳукуматни ағдариш ниятида эмас. Бу ҳақда ТИВ матбуот котиби Мария Захарова чоршанба кунги брифингда маълум қилди.

Уруш бошида президент Владимир Путин Украина аскарларини давлат тўнтаришини уюштиришга чақирган эди. У мамлакатнинг қонуний раҳбариятини “наркоман ва неонацистларнинг уюшган гуруҳи” деб атаган.

Захарованинг айтишича, уруш Донбассдаги россияпараст бўлгинчиларни ҳимоя қилиш, Украинани “демилитаризация” ва “экстремистик миллатчилардан халос бўлиш” ҳамда Россияга қарши ҳарбий таҳдидни бартараф этишга қаратилган. Ҳужумдан бир кун олдин Москва Украина шарқидаги бўлгинчи ҳудудларни “мустақил давлатлар” деб тан олди. Ташқи ишлар вазирлиги вакилининг айтишича, Россия қўшни давлатни босиб олиш ёки унинг давлатчилигини йўқ қилиш ниятида эмас.

7 март куни Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков тинчлик музокараларида Москва Киевдан конституцияга бетарафлик бандини киритишни, сепаратистлар суверенитетини тан олишни ва аннекция қилинган Қримга ҳавас қилмасликни талаб қилганини айтди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Боррель россияни айблади

Европа Иттифоқининг ташқи алоқалар ва ҳавфсизлик сиёсати бўйича раҳбари Жосеп Боррель халқаро савдода ғалла етишмаслигида Россияни айблади. Боррелль ижтимоий тармоқ орқали ...

Зеленский путинни музокарага чақирди

Украина президенти Владимир Зеленский Москвани ҳарбий жиноятларда айблаганига қарамай, Россия президенти Владимир Путинни музокараларни қайта бошлашга чақирди. Бу ҳақда у ...

Россия дон ва шакар экспортини тақиқлади

Россия Евроосиё иқтисодий иттифоқига кирган мамлакатларга дон маҳсулотлари ва шакар экспортини 31 августгача тақиқлади. Бу ҳақда Россия Иқтисодий ривожланиш вазирлиги хабар ...