Украина Россияни Мариуполдаги болалар шифохонасини бомбардимон қилишда айблади

Украина Россия кучларини Мариуполдаги болалар шифохонасини бомбардимон қилишда айблади. Шаҳар маъмурияти маълумотларига кўра, тиббиёт муассасаси вайрон бўлган, бироқ ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар сони ҳозирча номаълум.

“Россия босқинчи кучлари болалар шифохонасига бир нечта бомба ташлаб, катта вайронагарчиликка олиб келди”, — дейилади шаҳар маъмурияти хабарида.

Россия ҳужумидан кейин шифохона ишлаётгани ёки ёпилгани эълон қилинмади.

Ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган суратларда бино вайронага айланганини кўриш мумкин.

Украина президенти Владимир Зеленский вайроналар остида одамлар қолиб кетган бўлиши мумкинлигини айтиб, портлашни “йиртқичлик ҳаракат” деб атади.

Россия Мудофаа вазирлиги шифохонадаги портлаш ҳақидаги хабарларга изоҳ бермади. Москва тинч аҳоли манзилларига зарба бермаганини айтди. Айни пайтда уйлар ва мактаблар вайрон бўлгани ҳақида хабарлар бор. БМТнинг сўнгги маълумотларига кўра, 24-февралдаги Россия босқинидан бери Украинада камида 1424 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган ёки яраланган.

Мариупол бир неча кундан бери Россия қўшинлари ва ўзини Донецк Халқ Республикаси деб атаган минтақадан келган кучлар томонидан қамалда. Шаҳардаги гуманитар вазият оғир экани айтилмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россия билан украинанинг тинчлик музокаралари вақтинчалик тўхтатилди

Россия билан Украинанинг тинчлик музокараларни вақтинчалик тўхтатганини маълум қилишди. Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Руденко журналистларга музокаралар тўхтаб ...

Россия  украинанин юзга яқин фуқаросини асирликда сақланмоқда

Россия қўшинлари жанглар бошланганидан бери 100 га яқин Украина фуқаросини гаровга олди. Бу ҳақда 24-март куни Украина бош вазири ўринбосари Ирина Верешук маълум қилди. Унинг ...

Туркия путин ва зеленский ўртасида учрашув ўтказиш учун шароит яратмоқчи

Россия президенти Владимир Путин Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўгғон билан телефон орқали мулоқотда Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашишга қарши эмаслигини ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400