Visa ва Mastercard Россиядаги фаолиятини тўхтатди

Бугун, 10-март кунидан бошлаб Россияда Visa ва Mastercard халқаро тўлов тизимлари ўз фаолиятини тўхтатди. Россия банкларига мослаштирилган ушбу тўлов тизимлари мамлакатда ишлашда давом этади, лекин хорижда қўлланилмайди.

Бундан ташқари, Visa ва Mastercard карталари хорижий онлайн-дўконларда харид қилишда фойдаланилмайди, Apple Pay ва Google Pay хизматларидан фойдаланиш мумкин бўлмайди.

Ушбу халқаро тўлов тизимларидан ташқари, Япониянинг JCB тизими ҳам Россиядаги фаолиятини тўхтатишини эълон қилди. Япониянинг «Никкэй»  нашри Россияда чиқарилган JCB карталари чет элда эканлигини ва чет элда чиқарилган карталар Россияда қўллаб-қувватланмаслигини ёзди.

Нашрнинг ёзишича, бу чоралар 14-мартдан кучга киради.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“касалхонада душ ва идиш-оёқ текширув келгандагина ишлатилади”

  "Тошкентдаги 4-болалар юқумли касалликлар шифохонасида бемор фарзанди билан келган оналарга жой йўқ. Наҳотки, она ва бола учун бир темир кроват ҳам топилмаса?! ...

Одилбек исоқов молия вазирининг ўринбосари бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 7 мартдаги ПҚ-4232 сонли қарорига асосан, Давлат суверен, корпоратив (банк) қарз мажбуриятлари ва давлат қарзи бошқармаси бошлиғи - ...

Жо байден: америкада бензин қимматлайди

Америкада бензин нархи ошиб бормоқда. Бу ҳақда АҚШ президенти Жо Байден журналистларга маълум қилди. Байден бунга сабаб Россияга қарши санкциялар эканлигини айтди. “Биз ҳозир ...