Россия дон ва шакар экспортини тақиқлади

Россия Евроосиё иқтисодий иттифоқига кирган мамлакатларга дон маҳсулотлари ва шакар экспортини 31 августгача тақиқлади. Бу ҳақда Россия Иқтисодий ривожланиш вазирлиги хабар берди.

Тақиқ буғдой, меслин, жавдар, арпа, маккажўхори ва шакарни ўз ичига олган. Россия саноат ва савдо вазирлиги томонидан берилган экспорт лицензиялари учун алоҳида шарт кўриб чиқилади.

 Россия Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, ЕОИИ мамлакатлари жорий мавсумда божсиз асосда керакли харидларни амалга оширган. Шунинг учун вақтинчалик тақиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилишнинг олдини олади.

Россия Украинага бостириб кирганидан бери АҚШ ва Европа давлатлари Россияга нисбатан қаттиқ санкциялар киритди. Уруш бошланганидан бери Россия миллий валютаси деярли икки баравар қимматини йўқотди.

Украинадаги вазият шароитида Марказий Осиёда озиқ-овқат нархининг ошиши кузатилмоқда. Марказий Осиёдаги аксари мамлакатлар дон маҳсулотларини асосан Россия ва Қозоғистондан импорт қилади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон автомобиль саноатида монополияни қандай йўқотиш мумкин? 

Иқтисодчи Юлий Юсупов Ўзбекистонда автомобиллар ишлаб чиқариш бўйича янги корхоналарни ташкил этиш юзасидан ўз фикрини билдирди, деб ёзади “Кун.уз” сайти. «Ростини айтганда, ...

Kun.uz: 2017 йилнинг асосий воқеалари нималар бўлди?

2017 йил поёнига етмоқда. Бутун дунё тарихида из қолдириб ўтаётган бу йилда энг яхши кунлар ҳам, энг ёмон кунлар ҳам бўлиб ўтди. Бу йилда ҳам катта сиёсий воқеалар, қарорлар ...

Коррупцияга қарши курашишни танзаниядан ҳам ўрганса бўлади

«Transparency International» ташкилоти Танзанияни коррупцияга қарши энг яхши курашаётган мамлакатлардан бири сифатида мақтади. Танзаниянинг «HabariLeo» нашри ёзишича, ...