Путин Украинадаги урушга хорижликларни жалб қилиш ғоясини қўллаб-қувватлади

Президент Владимир Путин хорижликларнинг Украинадаги урушда Россия томонидан қўллаб-қувватланадиган кучлар таркибида жанг қилишига рухсат бериш ғоясини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда у 11-март куни Россия Хавфсизлик кенгаши йиғилишида айтиб ўтди.

“Агар сиз Донбасс аҳолисига пул учун эмас, ўз ихтиёри билан келиб, ёрдам бермоқчи бўлган одамларни кўрсангиз, уларга шароит яратиб, жанговар ҳудудларга боришига ёрдам беришингиз керак”, — деди Путин.

Аввалроқ Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Яқин Шарқдаги 16 мингдан ортиқ “кўнгиллилар”, жумладан, Россия қўшинлари билан Украина қўшинларига қарши жанг қилишга тайёрлигини маълум қилганди.

Путин жума кунги йиғилишда Шойгунинг Украинада қўлга киритилган, Ғарбда ишлаб чиқарилган Жавелин ва Стрингер каби ракета тизимларини Украина шарқидаги бўлгинчилар назоратидаги ҳудудлардаги кучларга топшириш ҳақидаги таклифини ҳам қўллаб-қувватлади.

Россия 24-февралда Украинага бостириб кирди. Ўшандан бери Украинада юзлаб аскарлар ва тинч аҳоли ҳалок бўлди. Урушни тугатишга қаратилган тинчлик музокаралари муваффақиятсизликка учради.

Аввалроқ Украина президенти Владимир Зеленский хорижликларни Россия кучларига қарши курашиш учун Украинага келишга чақирганди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россияда хотинини уриб ўлдирган ўзбекистонликнинг 3 нафар боласи онасиз қолди

Россиянинг Криуша қишлоғида яшовчи 35 ёшли Ўзбекистон фуқароси 3 нафар фарзандининг онасини ўлдиришда айбланди. Ҳозирда унинг иши юзасидан суд жараёни бошланган. Бу ҳақда ...

Россия армияси украинадаги урушда бир кунда яна 2300 аскаридан айрилди

Украина Бош штабининг 24-февралдан 16-майгача бўлган Россия армиясининг талофатлари билан боғлиқ баёнотида, Россия армияси охирги 24 соат ичида яна 2300 аскаридан айрилганини ...

Забайкальеда ўзбекларни ваҳшийларча ўлдиришган

Россиянинг Забайкалье ҳудудида Ўзбекистоннинг икки фуқароси қандай ўлдирилгани тергов томонидан аниқланди, деб ёзади “Хабар.уз” сайти. Ўзбекистонликлар 2017 йилда икки болани ...