АҚШ Россияга доллар жўнатишни тақиқлади

АҚШ президенти Жо Байден Россияга нақд доллар жўнатишни тақиқлади. Унинг буйруғи жума куни Оқ уй веб-сайтида эълон қилинди.


Бу чора Россиянинг Украинадаги ҳужумлари учун санкцияларни кучайтиришга қаратилган. Унга кўра, Россия ҳукуматига ва Россиядаги ҳар қандай шахсга доллар сотишни тақиқлайди. Америкаликларга Россия иқтисодиётининг барча тармоқларига сармоя киритишга ҳам рухсат берилмайди

Бундан ташқари, Россиядан спиртли ичимликларни, денгиз маҳсулотлари ва табиий олмосларни олиб кириш мумкин эмас. Оқ уйнинг айтишича, чеклов Россиянинг 1 миллиард доллар даромадидан ажратади.

Аввалроқ президент Байден Россияда янги иқтисодий чоралар жорий этилаётгани ва Вашингтон Россияни “савдо учун энг қулай давлат” (PNTR ) мақомидан маҳрум этишини маълум қилган.

Россия 24-февралда Украинага бостириб кирди. Оқибатда Ғарб давлатлари Москвага қарши қатор санкциялар жорий қилган. Президент Владимир Путин Россия иқтисодиёти санкцияларга дош беришини айтиб келмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ақш россияга доллар жўнатишни тақиқлади

АҚШ президенти Жо Байден Россияга нақд доллар жўнатишни тақиқлади. Унинг буйруғи жума куни Оқ уй веб-сайтида эълон қилинди. Бу чора Россиянинг Украинадаги ҳужумлари учун ...

Россия: «ҳудудимизни ҳам, пулимизни ҳам қайтариб оламиз»

Кеча Россия Федерацияси Давлат Думасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда Давлат Думасининг спикери Вячеслав Володин Россия хорижда блокланган пулларни қайтариб ...

Ақш сенати украинага 40 миллиард доллар ажратиш қарорини қабул қилинди

АҚШ Сенати 19-май куни Украинага 40 миллиард долларлик ҳарбий ва иқтисодий ёрдам кўрсатишни маъқуллади. 86 сенатор рози, 11 сенатор қарши овоз берган қарор энди имзолаш учун ...