“Хитой Россияга ҳарбий ёрдам жўнатади”: Хитой маълумотга изоҳ берди

Хитой ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Чжао Лицзяннинг айтишича, Россия Украинадаги махсус операция муносабати билан ҳарбий ёрдам сўрагани ҳақидаги хабарлар ёлғон.

Сиёсатчининг таъкидлашича, АҚШ сўнгги пайтларда Хитойнинг Украина бўйича позициясига оид бундай ёлғон маълумотларни фаол равишда тарқата бошлаган.

 “Америка томони тарқатган тегишли маълумот ёлғондир”, — деди Хитой ТИВ вакили.

 Лицзяннинг айтишича, Хитой икки томонлама тинчлик музокаралари билан Украинадаги кескинликка барҳам беришни қўллаб-қувватлайди.

 “Биз можаронинг янада кучайишига эмас, балки дипломатик йўл билан ҳал қилинишига кўмаклашишимиз керак”, – дея қўшимча қилди Чжао Лицзян.

 Яқинда Finanсial Times, New York Times ва The Washington Post каби хориж нашрлари АҚШ ҳукуматидаги номи ошкор этилмаган манбаларига таяниб, Россия ҳукумати Украинадаги ҳарбий ҳужум ва иқтисодий санкциялар оқибатларини бартараф этиш учун Хитойдан ҳарбий ва иқтисодий ёрдам сўрагани ҳақида хабар тарқатган эди. .

 АҚШ нашрлари манбаларининг айтишича, Москва Украина билан уруш бошланганидан бери Пекиндан ҳарбий техника ва бошқа ёрдам сўраб келади. Ft маълумотларига кўра, урушнинг учинчи ҳафтаси ўрталарида Россияда қуролларнинг айрим турлари тугаши мумкин.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ироқ исроил давлатини тан олмаслик ҳақидаги қонунни қабул қилди

Исроил билан дипломатик муносабатлар ўрнатишга уриниш жиноят ҳисобланади. Ироқ парламенти худди шундай қонунни қабул қилди. Умуман олганда, Ироқ Исроил давлатини ҳеч қачон ...

Китобда уюшган порахўрлар қўлга олинди

Қашқадарё вилояти Китоб туманининг Кадастр бўлими бошлиғи Музаффар Каримов ва унинг ҳамтовоғи Бурхон Хусанов ҳамда Китоб туман ҳокими ўринбосарининг котиби Яшкалар 70 миллион ...

Вақтинчалик пропискаси тугаганлар бошини қаерга урсин?

(more…)