Туркманистоннинг янги президенти Сердар Бердимуҳамедов бўлди

Туркманистон Марказий сайлов комиссияси навбатдан ташқари президентлик сайловларининг расмий натижаларини эълон қилди.

Сайловда 9 нафар номзод иштирок этди. Амалдаги президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўғли Сердар Бердимуҳаммедов 72,97 фоиз овоз олди.

“Туркманистон Сайлов кодексига биноан ва Марказий сайлов комиссияси қарорига мувофиқ, Бош вазир ўринбосари Сердар Бердимуҳамедов президент бўлиб сайланди”, — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Туркманистонда президентлик сайлови 12 март куни бўлиб ўтди. Унда сайловчиларнинг 97,17 фоизи иштирок этгани маълум қилинди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбек блоггери: ҳаққимизни еб турганни кўриб, билиб яна ўшани ёнида турамизми?

Икки кун олдин ёзган бензин муаммоси остидаги изоҳларни ўқиб жуда кўнглим чўкди. Нахотки шу аҳволга тушдик, наҳотки ҳаққимизни еб турганни кўриб, билиб яна ўшани ёнида ...

Бухорода ўтказилган халқаро турнирнинг 1-кун беллашувларида ўзбекистон полвонлари 4 та олтин, 2 та кумуш ва 5 та бронза медалга эгалик қилди

Бухорода Президент соврини учун ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанд хотирасига бағишлаб ўтказилган I-Халқаро турнирининг биринчи кун беллашувларида Ўзбекистон  полвонлари 4 та олтин, 2 ...

«нархоз» қандай қилиб осиёнинг энг яхши университети бўлиб қолди?

Олий таълим вазирлиги Ахборот хизмати берган маълумотга кўра, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, жаҳоннинг нуфузли университетлари, жумладан АҚШнинг Бостон, Стенфорд ...