Россия Киев ва Мариуполга ҳужумларини кучайтирди

Украина Қуролли кучлари Бош штаби маълумотларига кўра, Россия Киевни бомбардимон қилишни кучайтирди ва Мариупол портига янги ҳужумларни бошлади.

Шиддатли жанглар Украина-Россия можаросини ҳал этиш бўйича тинчлик музокаралари кетаётган бир пайтга тўғри келмоқда.

Россия қўшинлари Киев шимоли-ғарби ва ғарбида ҳужумларни кучайтирганини 16-март куни Киев вилояти губернатори Алексей Кулеба маълум қилди.

“Улар пойтахтни транспорт артериясидан маҳрум қилишга ва унинг логистик имкониятларини йўқ қилишга ҳаракат қилмоқда. Киевни босиб олиш учун ҳужум қилинмоқда”, – деди Кулеба.

Унинг сўзларига кўра, рус қўшинлари Киевдан 80 километр шимолда жойлашган Иванков шаҳрини эгаллаб, Беларус билан чегарани назорат қилмоқда.

Украина фавқулодда вазиятлар хизмати маълумотларига кўра, снаряд парчалари Киев марказидаги 12 қаватли турар-жой биносининг юқори қаватини синдириб ташлаган. Қўшни бино ҳам зарар кўрган. Агентлик икки жабрдийда ҳақида хабар берди, бироқ тафсилотларни келтирмади.

 Пойтахтни бомбардимон қилиш натижасида шаҳардаги кўп қаватли уйлар, метро станциялари ва бошқа ижтимоий ва фуқаролик объектлари вайрон бўлгани айтилмоқда.

Россия қўшинлари Киевдан 25 километр узоқликдан зарбалар бераётгани айтилмоқда.

Киевнинг ўзида 16-март куни 35 соатлик комендантлик соати жорий этилди. Бир кун аввал шаҳар мэри Виталий Кличко комендантлик соати эълон қилиб, Россия қўшинлари ҳужумларини кучайтириб, пойтахтга яқинлашиб колганда, “шаҳар хавфли лаҳзага дуч келишидан” огоҳлантирди.

Мариупол ва бошқа шаҳарларда, жумладан Харьков ва Николаевда шиддатли жанглар кетаётгани хабар қилинмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россияда пичоқланган аёл ўзбекистонда дафн этилди

Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги элчихонаси консуллик бўлими Тула области Узловая шаҳрида фуқаро У.Эгамуротованинг ўлдирилиши билан боғлиқ вазиятни кузатиб боришда давом ...

Россияда икки ўзбекистонлик уч йилга озодликдан маҳрум этилди

Россиянинг Астрахан вилояти Красноярск тумани суди ўзбекистонлик икки фуқарони уч йилга озодликдан маҳрум этди. Бу ҳақда «Xabar.uz» ёзмоқда. Айбланувчилар чегарачилар ...

Ўзбек муҳожирларининг аҳволи жуда аянчли

Мен умрининг ўн йилларидан ортиғини Россияда мусофирликда ўтказаётган инсон сифатида шуни айтмоқчиманки, давлатимиз мусофирлар масаласини тезроқ ҳал қилмаса бўлмайди.Йўлларда ...