Яманда 17 миллион одам очликдан қирилиши мумкин

Яманнинг 17 миллион аҳолиси очлик хавфи остида.

Ҳозир шошилинч ёрдам кўрсатилмаса, бу рақам ёзда 19 миллиондан ошиши мумкин. Бу маълумот БМТ томонидан ҳам тақдим этилган. Халқаро ҳамжамиятнинг фикрича, донорларнинг асосий эътибори сўнгги йилларда коронавирус эпидемияси, Афғонистондаги инқироз ва Украинадаги уруш оқибатларига қаратилган. Шу туфайли Яман халқига етказиладиган озиқ-овқат ва дори-дармон миқдори камайган. Яман буғдойининг 30 фоизини Россия ва Украинадан олиб келган.

Эслатиб ўтамиз, Яман аҳолиси 2021-йилги ҳисоботга кўра 30 553 055 нафарни ташкил қилади. Бу мамлакатда 7 йилдан бери қуролли тўқнашув давом этмоқда. Мухолифат пойтахт Сана ва мамлакатнинг катта қисмини босиб олган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Муқобиллаштириш кимга керак, ёхуд фермернинг ер миқдори муҳимми?

Барчамизга маълумки, 2019 йил 9 январ куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг “ Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалик корхоналари ер майдонларини ...

Москвадаги оммавий муштлашувда иштирок этган мигрантлар депортацияланади

Москвада муҳожирлар ўртасидаги муштлашувга алоқадорликда гумон қилиниб, 41 нафар тожикистонлик ва 85 нафар ўзбекистонлик қўлга олинди. 6-апрель куни Ўзбекистоннинг Ташқи ...

Нукусда дунёга келган уч эгизак қизалоққа президент исмига мослаб исм топиша олмади

Қорақалпоғистоннинг Нукус туманида дунёга келган уч эгизак қизалоққа Барчин, Гавҳар ва Гумис (Кумуш) деб исм қўйилди. Бу ҳақда туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Сарбиназ ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400