Ўзбекистон Украинанинг мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлайди

Биз Украинанинг мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлаймиз. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 17-март куни Олий Мажлис палаталарининг ялпи мажлисида маълум қилди, деб хабар беради Марказий Осиё ахборот хизмати.

 У бугун, 17-март куни Олий Мажлиснинг XXIV ялпи мажлисида сўзга чиқиб, Ўзбекистон Луганск ва Донецкни мустақил давлатлар сифатида тан олмаслигини таъкидлади.

 Вазир ўз нутқида Ўзбекистоннинг позицияси ва Украинадаги воқеалар ҳақида гапирди.

 “Биринчи навбатда, Украина атрофидаги вазият Ўзбекистонда жиддий ташвиш уйғотмоқда. Иккинчидан, Ўзбекистон вазиятни дипломатик йўл билан ҳал этиш тарафдори. Аввало, жанжал ва зўравонликни тўхтатиш керак. Ўзбекистон Россия билан ҳам, Украина билан ҳам яхши муносабатларга эга. Икки давлат билан миллий манфаатлар йўлида ҳамкорликни давом эттирамиз”, — деди вазир.

 У Россия Ўзбекистоннинг энг йирик савдо шериги эканлигини ва Украина билан яхши ҳамкорлик қилганини қўшимча қилиб, ўтган йили Киев билан товар айирбошлаш ҳажми 704 миллион долларни ташкил этганини қўшимча қилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ҳужжатларга ҳар хил имзо чекувчи ҳоким

Фарғонада бутун бошли оилалар «Гидролиз шаҳарчаси» номли мавзедаги икки қаватли уйлардан шаҳар марказидан сал наридаги, Регистон кўчаси бўйида қурилган янги кўп қаватли ...

Муфтий ишдан кетгани ҳақида хабар тарқатган azon.uz сайти муҳаррирининг ўзи ишдан олинди

Бугун Азон.уз нашри Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов эгаллаб турган лавозимидан озод қилингани ҳақида хабар берган эди. Бу хабар ижтимоий ...

Тоғли бадахшонда ўтказилган “аксилтеррор операцияси”да ҳалок бўлганларнинг жасадлари яқинларига топширилди

Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон мухтор вилоятининг Рушон туманида ўтказилган “аксилтеррор операцияси”да ҳалок бўлган 21 кишининг жасади яқинларига топширилди.  Ҳуқуқни муҳофаза ...