Путин ёллаган суриялик жангарилар нима учун Украинага келаётгани ойдинлашди

Россиянинг Суриядаги ёлланма аскарлари Украинага жанг қилиш учун эмас, Европага қочиш учун келишмоқда. Уларнинг мақсади Суриядан чиқиб, Европага етиб бориш. Бу ҳақда Украина Мудофаа вазирлиги маълум қилди.

Украина аскарлари асирга олинган суриялик жангариларни сўроқ қилишди ва улар нега Украинага ёлланма аскар сифатида келганликларини сўради.

“Бир гуруҳ ёлланма аскарлар Россия ва Беларусга етиб борганларини, кейин эса ноқонуний йўллар билан Европага ўтиш ниятида эканликларини айтишган. Яқинда Россиянинг Суриядаги Хмеймим авиабазасидан 30 нафар жангари яраланганини айтиб, бизга мурожаат қилишди. Улар катта маънавий ва руҳий босим остида қолганга ўхшарди. Улар урушдан қўрқиб қолишган. “Баъзилари атайлаб ўзини ярадор қилиб, жанг майдонига боришдан қочган”, — деб хабар тарқатди Украина Мудофаа вазирлиги.

 Украина разведка хизмати қуйидаги маълумотларни ошкор қилди. Биринчидан, Россия томонидан ёлланган суриялик жангарилар мамлакатнинг Хмеймим ҳарбий базасига келиб ўша ердан жўнашмоқда. Кунига 300 ҳудкуш жўнайди. 15 март куни Россияга 150 нафари етиб келди.

Иккинчидан, Россия Суриядан қурол-яроғ ва ҳарбий техникаларини олиб келиб, Украина билан Беларус чегарасига жойлаштириш йўлларини кўриб чиқмоқда.

Учинчидан, Суриядаги Башар ал-Ассад ҳукумати Россияга 40 минг ёлланма аскар беришга ваъда берди.

Эслатиб ўтамиз, Путин Суриядан ёлланма аскарларни олиб келмоқчилиги 10 кун аввал маълум қилинган эди. Суриялик жангарилар шаҳар ичида жанг қилишга мойил бўлади, Путин улардан Киев каби йирик шаҳарларни эгаллашда фойдаланишга уринаётган кўринади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Айвазовскийнинг тақиқланган асари

Буюк рус рассоми, маринист Иван Айвазовский чизган бир асар рус ҳукумати томонидан ҳануз тақиқланган ижод намуналари рўйхатида туради. Асарда зўравонлик, порнография ёки ...

Сирдарёда мол ўғрилари мол бозорда қўлга олинди

Сирдарё вилояти Гулистон шахар Улуғ йўл махалласида яшовчи Э.З. ўзини жиноий шериклари билан биргаликда Гулистон шахар худудида яшовчи фуқароларни чорва-молларини ўғирлаб, ...

Ақшлик аёл уйидаги тўрли беланчакда ўйнаётган айиқни тасвирга олди

© Michelle Baber АҚШнинг Шимолий Каролина штатида истиқомат қилувчи аёл ҳовлисининг орқа томонидан айиқ кириб келиб,  тўрли беланчакда ётиб тебранганини тасвирга олди, деб  ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400