Польшанинг собиқ ҳарбий хизматчиси Беларусда осилган ҳолда топилди

Беларусдан сиёсий бошпана сўраган собиқ польшалик ҳарбий хизматчи Эмил Чечко Минскда осилган ҳолда топилди. Бу ҳақда Беларус Тергов қўмитаси хабар берди.

Агентлик маълумотларига кўра, 25 ёшли эркакнинг жасади у яшаган квартирадан топилган. Терговчилар терговда ўз жонига қасд қилиш ва қотиллик версияларини кўриб чиқмоқда. Бошқа тафсилотлар ошкор этилмаган.

Озодлик радиосининг Беларус хизматига кўра, Чечко охирги марта бир кун аввал интернет орқали жонли мулоқот қилган. Унинг айтишича, Украинадаги жангларда “польшалик фашистлар” ҳам қатнашган.

Польшалик ҳарбий хизматчи Беларус чегарасини 2021-йилнинг 16-декабрида кесиб ўтган. У Польша ҳукуматининг сиёсатига рози эмаслигини айтган. Чечконинг баёноти ўша пайтда Беларус телевидениеси орқали тез-тез эфирга узатилган. Польшада унга нисбатан дезертирлик учун жиноий иш очилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тожикистонда қизини зўралаганликда гумон қилинган эркак қочишга уринганида ушланди

Сўғд вилояти ҳуқуқ тартибот идораларининг ходимлари Гулистон (собиқ Қайраққум) шаҳар прокуратурасидан сўроқ вақтида қочиб кетган, ўз қизининг номусига текканликда гумон ...

Журналистларнинг ҳибсга олинишидан халқаро ташкилотлар ташвишда

20-декабр куни Қийноқларга қарши Коалиция тожикистонлик журналист Хайрулло Мирсаидов ҳибсга олинишидан хавотирда эканлигини билдирди. (more…)

Қашқадарёда 15 ёшли ўқувчининг жасади каналдан топилди

Қашқадарё вилояти Қарши тумани “Дашт” қишлоғи ҳудудидан оқиб ўтувчи магистрал каналидан топилган 15 ёшли ўқувчининг ўлими сабаблари ҳозирча номаълумлигича қолмоқда. ...