Россиянинг босқинчилик сиёсати сабаб очарчилик ва қашшоқлик бӯлган

Урушлар, қўзғалонлар ва турли туман жанжаллар тарихда халқ учун ҳеч қачон хайр ва барака олиб келмаган. Буларнинг барчаси халқни қашшоқликка, очарчиликка ва яшаётган ҳудудлари вайроналарга айланишга олиб келган. Шунингдек, давлатларни сиёсий инқирозларга маҳкум қилиб, ҳатто йўқ бўлиб кетишигача олиб келган. Бизнинг Марказий Осиё халқлари ҳам айнан шундай жараёнларга дуч келганини тарихимизда учратамиз.


1914-йилда бошланган Биринчи Жаҳон уруши дунё халқларининг бошига кўпгина ғам-ташвишлар, азоб-уқубатлар келтирди. Россия империяси, айниқса, ушбу империяга мустамлака бўлган Туркистон ўлкасида халқ хўжалиги тармоғининг издан чиқиб кетиши, халқни қашшоқлаштириб юборди.

Ҳукуматдаги мансабдорлар жаҳонда уруш бўлаётганини ва урушнинг ёмон оқибатлари Марказиё Осиёга ҳам келиши мумкинлигини айтиб, халқ устига солиқлар сола бошлади. Солиқ беришдан бош тортган аҳолини эса, қийноқларга солди, зулмлар ўтказди.

Шундай иқтисодий оғир вазият бўлишига қарамай, Россия империяси халқ етиштирган деҳқончилик ва чорвачилик маҳсулотларини Россия томон олиб, чиқиб кетиши зарур эди. Шу сабабли Чор ҳукумати, Фарғона, Бухоро, Еттисувда зудлик билан темир йўл бекатларини қуриб битказиши ва Марказий Осиёнинг табиий бойликларини эшалонлар орқали олиб кетиши зарур эди. (Марказий Осиёда темир йўл қуриш ишлари 1874 йилда бошланган.)

Чор ҳукумати темир йўл бекати қурилишини битказгандан кейин, у орқали Ўрта Осиё бойликларини талашни, талон-тарож қилишни бошлади. У бойликларни эса, бойлик эгалари бўлган Марказий Осиё халқларини ишлатиш орқали ундирар эди.

Биз биргина 1914-16 йиллардаги статистикага назар ташласак, 41 миллион пуд (671580 тонна) пахта, 3 миллион пуддан зиёд пахта ёғи (49140 тонна), 200 минг пуд (3276 тонна), 300 минг пуд гўшт (4914 тонна), 474 минг пуд балиқ (7764,12 тонна), 70 минг от, 12 797 та туя, 270 арава, 1344 дона ўтов (яъни бизнинг замонавий палаткалар, у даврларда кигиздан ясалган), ҳисобсиз қурутилган мевалар ва бошқа маҳсулотлар темир йўли кетганини билсак бўлади. Бу рўйҳатни давом этирсак фактлар чиқаверади. Биргина мисол, 14-йилда Еттисувдан 34 миллион рубллик йирик ва майда қорамолни олиб чиқиб кетилган, 15-чи йилда эса Еттисув ва Сирдарёдан бир миллион бош қўй олиб кетилган.

Ўтган мақоламда очарчилик ҳақидаги кичик бир маълумотномани тақдим қилган эдим. Ҳа, Жиззах ва бошқа ҳудудлардаги очарчилик ва қашшоқликлар ҳамда қурбонлар бўлишига Россия империясининг ўша даврдаги босқинчилик сиёсати асосий сабаб бӯлган.

Ҳа, ўша даврда бу сиёсат туфайли Марказий Осиёда чорвачилик ва ғалла етиштириш орқага кетди, Россия эса ғаллани туб халқларга кам бера бошлади. Бунинг оқибатида рус дон маҳсулотларига ишониб, фақат пахта экиб, пахта етиштириш учун ўз меҳнатини аямаган деҳқонларимиз жуда қийин вазиятларга дуч келиб, оғир иқтисодий аҳволга тушиб қолишди.

Ана энди қийин даврлар кела бошлади, бозорларда нарх-наво кўтарилди. Кийим-кечак, қурилиш материаллари нархи кунига қимматлаб борар эди. Мисол учун, газлама 300-400 фоизга, кийим- кечак 200-300 фоизга, оёқ-кийим нархи 300-400 фоизга қимматлагани манбаларда келтирилган. Халқимизнинг ўша даврларда кийим-кечакларига архив фотоларидан қарасак англаймизки, йиртиқ-ямоқ кийимларни кийишган, ҳа ўша даврларда яшаган боболаримиз “Кийимга ямоқ солса бўлади, ошқозонни ямаб бўлмас” деб, айтишган.

Ўша давр одамлари озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олишда ҳам қатор қийинчиликларга дучор бўлишди. Қанд нархи 250 фоизга кўтарилган бўлса, нон нархи ҳам кескин равишда қимматлашар эди.

Фарғона водийсида 5 сўмдан 10 сўмгача бўлган қўй нархи 30 сўмдан 40 сўмгача кўтарилган бўлса, 50 сўмлик отларнинг нархи 150-200 сўмга кўтарилган.

Марказий Осиёликлар кун сайин камбағаллашиб борар эди, бироқ ҳукумат халқнинг ўша даврдаги аҳволини билиб туриб, бу ҳам сенларга камлик қилади дегандек, турли-туман солиқ ва мажбуриятларни юклай бошлади. Шундай қилиб, маҳаллий рус аҳолисига бож, давлат божи ва шаҳар кўчмас мулки солиғи, балиқ овлаганга солиқ солинади. Шунингдек, халқ йўллар учун, суғориш тизими, бино қуришга тўловлар ва бошқа иншоотларни қуриш ва таъмирлаш учун тўловларни ўз зиммасига олишлари шарт эди. Чорвадорлар учун асосий солиқлардан бири эса, оқаётган сувга солиқ тўлаш бўлган. Солиқлар миқдори 1908 йилдан 1 рублдан ошиб кетди. Деҳқонлар ва қишлоқ хўжалигида банд бўлганлар учун 50 тийиндан 4 рублгача ер солиғи ундирилди. Бу эса қишлоқ ҳўжалигидан олинган йиллик даромаднинг 10 фоизини ташкил қиларди.

Умумдавлат ҳақи эса йил давомида олдиндан тўланиши шарт эди. Бу тўлов 1 рубль 58 тийин ҳар бир ҳовли ва чодирлардан олинадиган солиқнинг 33 фоизи ёки иш ҳақининг 25 фоизи тўланади.

1905 йилдан бошлаб эса ҳарбий хизматни ўтамаган йигитлар учун солиқ солинади. Аҳолидан мол- мулкининг бир қисмини бир шахсдан иккинчи шахсга ўтказиш учун ҳам давлат божи ва божхона йиғими ундирилди.

Асосий солиқлардан ташқари, чор ҳукумати ва унинг маҳаллий амалдорлари халқдан турли-туман солиқлар ундириб олар эди. Халқнинг бир қисми ўтин учун солиқ тўлаган. Дастлаб ўтин учун 30 тийин айб пули олинса, ҳар бир ўтовдан 90 тийингача ундирилди. 1915 йилга келиб эса бу кўрсаткич 3 рублгача кўтарилди.

Шунингдек, рус тилидаги мактабларни қўриқлаш, йўлларни таъмирлаш ва ҳимоя қилиш, пиёда ва отлиқ қўриқчиларни йўллаш, қишлоқ ҳўжалиги техникаларини сотиб олиш ва бошқалар учун маблағлар йиғиларди.
Маҳаллий амалдорларнинг, хусусан, бўлис бошқарувчиларининг оқсоқоллар, мироблар ва бошқаларнинг маошини тўлаш ҳам меҳнаткаш халқнинг зиммасига юклатилган.

Ўша даврда уруш туфайли пахта нархи кўтарилиб кетди. Бундан халқимиз бой бўлиши ва бир қанча фойда олиши мумкин эди… Аммо ўша даврнинг тўқимачилик корхонаси бор бойларининг талаби билан, ҳукумат пахта савдосини назорат остига олди. Пахтанинг бозор нархини шахсан назорат қилди. Бу эса деҳқонларни зиёнга учратди, рус бойларининг эса бойлигига бойлик қўшди.

Манбаларда ёзилишича, Твердаги тўқимачилик корхонаси 1913-14 йилларда пахтани эски нархда сотиб олгани сабабли 1893000 рубль фойда кўрган бўлса, пахтани давлат назоратига олган йилларда эса 9931000 рубль фойда кўрди. Деҳқонларимиз эса бир хўрсиниб, бир йиғлаб яна ўз ишини давом эттираверди. Баъзи деҳқонларимиз шу пахта туфайли банклар, фирмалар ва баъзир бир ўзимиздан чиққан судхўрлардан қарз бўлиб, бир қанча қийинчиликларга дуч келди. Шундай қилиб, солиқлар ва бошқа молиявий қаҳатчиликлар деҳқонлар ва халқнинг кўп қисмини хонавайрон қила бошлади, мол-мулкидан, уй жойидан айриди. Натижада мардикорлар сони ортди. Мамлакатда вазият ўз изидан чиқиб кетди, норозиликлар кун сайин ортиб борар эди. Бу эса ҳукуматни ташвишлантирмай қўймас эди. Шу сабабли ҳукумат халқни рус давлатига содиқ бўлишга чақирар ва бунинг учун барча тарғибот воситаларини ишга сола бошлади. Бунинг учун ҳатто масжидлардаги имомларни ҳам жалб қилишди. Имомлар Рус императорининг умрини тилаб, хутба ўқишга буюрилди.

Халқимиз тарихда ўз бошидан кўп қийинчиликларни ўтказди ва ўтказмоқда. Биз бу қийинчиликларни ўрганар эканмиз, ибрат олайлик.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

46 нафар ўзбекистонлик самарада заҳарланиб шифохонага тушди

16 ва 17 июлда Россиянинг Самара области, Сизран тумани Кошелевка қишлоғида 46 нафар ўзбекистонлик заҳарланиш натижасида шифохонага тушган.  "Интерфакс" хабарига кўра, 60 ...

Тошкент вилоятида таъмирга ҳам яроқсиз 53та мактаб мавжуд

Тошкент вилоятида жами 869 та умумтаълим мактаблари мавжуд бўлиб, уларнинг қуввати 448350 ўқувчини қабул қилиш имкониятига эга. Мактабларнинг 53 таси 1936-1960 йиллар ...

Ўзбекистонда қурбон ҳайити санаси маълум бўлди

Фото: © Sputnik / Илья Питалев Муфтий Усмонхон Алимов Макка шаҳрида зиёратчилар билан учрашув пайтида Қурбон ҳайити санасини маълум қилган Ўзбекистонда жорий йилда "Қурбон ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400