Россия олигархларининг бойлиги Украинани таъмирлаш учун ишлатилиши мумкин

Ҳозирда Европа Иттифоқи расмийлари ушбу масалани муҳокама қилмоқда, деб хабар берди Bloomberg ўз манбаларига таяниб. Муҳокама чоғида ушбу масала иттифоққа аъзо барча давлатлар томонидан кўриб чиқилиши таъкидланди.

Европа Иттифоқи матбуот котиби Урсула фон дер Ляйен ҳозирча санкцияланган активларни сотиш тўхтатилганини айтди.

Европа Иттифоқи, АҚШ ва бошқа давлатлар Россияга нисбатан қаттиқ санкциялар киритди. Қора рўйхатга ўнлаб россиялик тадбиркорларнинг бойликлари киритилган.

Улар орасида “Роснефт” хўжайини Игорь Сечин, “Транснефт” раҳбари Николай Токарек, тадбиркор Алишер Усмонов, “Севереболот” хўжайини Алексей Мордашов ва Геннадий Тимченко каби миллиардерлар бор.

Bloomberg маълумотларига кўра, биргина Италияда россиялик олигархларнинг 780 миллиондан ортиқ активлари мусодара қилинди. Буларга хусусий самолётлар, яхталар ва кўчмас мулк киради.

Тадбиркор Роман Абрамовичнинг 99 та самолётига парвоз қилиш тақиқланди. Бироқ 2 март куни самолётлар санкцияларни бузиб, Россия ва Беларусга учгани маълум бўлди. АҚШ ҳукумати буни танқид қилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Элмурат хаитметов истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг директори бўлди

Монополияга қарши курашиш қўмитаси бошқармасининг раҳбари бўлиб ишлаган Элмурат Хаитметов истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг директори этиб тайинланди. ...

Бошпана муаммоси: даромаднинг қанчаси ижара учун сарфланади?

“Инсониятнинг ярми бошпана излайди, қолган ярми бор турар-жойини кенгайтириш илинжида”, деган нақл бор. Ҳар бир одам шахсий уйи бўлишини исташи табиий. Аммо замонамизнинг бу ...

Бош кўтаргани учун “боши кесилган” тадбиркорлар

Бу бозордан ҳар куни давлатга қарийб 15 миллиард сўм топшириларди, бугун эса ҳеч вақо… 1,5 минг нафардан ортиқ одам меҳнат қилиб, оиласини боқарди, бугун эса улар иш излаш ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400