Львовда уруш пайтида болаларнинг ўлдирилишига қарши акция бўлиб ўтди

Львов шаҳрининг марказида 109 та болалар аравачаси қўйилди. Аравачалар Россия Украинага бостириб кирганидан сўнг ҳалок бўлган болаларни хотирлаш учун қўйилган.

“Урушнинг баҳоси” деб номланган акциянинг мақсади бегуноҳ болалар ҳалок бўлаётганига дунё эътиборини қаратишдир. Тадбир Львов шаҳар кенгаши томонидан ташкил этилди. Маълумотларга кўра, уруш бошланганидан бери 109 нафар бола ҳалок бўлган.

18-март куни Львовдаги самолёт заводига тўртта ракета отилиб, бир киши жароҳатланган эди. Ракета Қора денгиздан отилган. Икки ракетани эса Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа қилиш кучлари отиб туширган.

Львов шаҳри Киевдан ва уруш бўлаётган бошқа вайронага айланган шаҳарлардан келган қочқинлар билан тўлиб кетган, уларнинг бир қисми Польша, Германия ва бошқа Европа давлатларига қочмоқда.

Россия президенти Владимир Путиннинг “Донбасс аҳолисини ҳимоя қилиш” ҳақидаги баёноти ортидан 24 февраль куни Россия қўшинлари Украинага бостириб кирди. Ўшандан бери Украинанинг барча ҳудудларида отишмалар ва портлашлар давом этмоқда. Энг йирик ҳужумлар Киев, Харьков, Мариупол ва Львовда амалга оширилди. Юзлаб одамлар ҳалок бўлди, 3 миллиондан ортиқ киши уй-жойини ташлаб кетишга мажбур бўлди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

20 ёшли ўзбекистонлик 8 ой тожикистонда қулликда бўлганини айтмоқда

Тожикистон ИИВ 20 ёшли Ўзбекистон фуқароси Жасур Амировнинг мурожаатини тергов қилмоқда. Унинг айтишича 8 ой Ғиссор туманида яшовчи аҳоли вакили уни меҳнат қуллигида ушлаб ...

Credit suisse рейтинги бўйича ўзбекистон ўртамиёна бойликка эга

Ўзбекистоннинг ўртача даромади паст. Мамлакатда аҳоли жон бошига тўғри келадиган бойлик даражаси йилига 6637 долларни ташкил қилади. Бу ҳақда kommersant.uz сайти хабар ...

Мск икки депутатнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатди

2018 йил 30 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Уни комиссия раиси М.Абдусаломов бошқарди, деб “Кун.Уз” нашри хабар ...