Хитой илк бор Украинадаги урушни қоралаб, уни тўхтатишга чақирди

Хитой раҳбари Си Цзиньпин жума куни Жо Байден билан ўтказилган музокараларидан сўнг Пекин ва Вашингтон халқаро хавфсизликни сақлаш учун биргаликда жавобгар бўлиши кераклигини айтди. Биринчи марта у Украинадаги ҳарбий можарони бевосита қоралади, лекин у буни юмшоқ тарзда етказди. Бу ҳақда Хитой давлат телевидениеси хабар берди.

 “Давлатлараро муносабатлар ҳарбий можаро даражасига тушмаслиги керак”, – деди Си Цзиньпин.

Тинчлик ва хавфсизлик халқаро ҳамжамиятнинг энг қиммат бойлигидир. “Украина инқирози Хитой кўргиси келадиган нарса эмас”, – дея қўшимча қилди у.

Пекин шу кунгача Россиянинг Украинага қарши тажовузини бир томонлама қораламаган ва умуман нейтрал позицияни эгаллаган. Хитой БМТ Бош Ассамблеясининг ишғолни қораловчи резолюциясини қўллаб-қувватламади, лекин қарши ҳам бўлмади: Пекин вакили бетараф қолди.

“Ҳозирги асосий устуворликлар – мулоқот ва музокараларни давом эттириш, тинч аҳоли орасида қурбонларни олдини олиш, гуманитар инқирознинг олдини олиш, ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ва урушни имкон қадар тезроқ тугатиш”, — деди у Байден билан ўтказилган музокаралардан сўнг.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Жарималардан тушаётган миллиардлар қачон йўлларни таъмирлашга сарфланади?

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати раҳбари Акмал Юсупов бугун матбуот марказида ўтган табирда мазкур масалага ойдинлик киритди, деб ёзади ЎзА сайти. Тошкент ...

«фикрлар чорраҳаси» кўрсатуви эфирдан узиб қўйилишига ёшлар иттифоқининг алоқаси борми?

«Маҳалла» телеканалида 4 июль куни соат 20:00 да эфирга узатилган «Фикрлар чорраҳаси» кўрсатувининг ёшлар сиёсати ва Ёшлар Иттифоқига бағишланган сони охирига етмай, тугашига ...

Тбилиси: европа иттифоқига киришни қўллаган минглаб одамлар намойишга чиқди

Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида 20-июнь куни Европа Иттифоқига қўшилиш тарафдори бўлган ўн минглаб одамлар митинг ўтказди. Парламент биноси олдидаги тинч митингни мухолифат ...