Ямандаги ҳусийлар Саудиянинг нефть иншоотларига зарба берди

Эрон билан алоқаси бўлган Ямандаги исёнчи ҳусийлар гуруҳи Саудия Арабистонининг суюлтирилган газ ва денгиз сувини қайта ишлаш заводлари, нефть иншоотлари ва электр станцияларига ракета зарбаларини берди. Бу ҳақда Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция маълум қилди.

20-мартдаги ҳужумларда бинолар, машиналар ва уйлар вайрон қилинган. Қурбонлар йўқ.

Зарбалар икки томон ўртасидаги тинчлик музокаралари боши берк кўчага кириб қолганини билдиради. Ҳусийлар вакилининг айтишича, уларнинг гуруҳи тез орада Саудия Арабистонида кенг миқёсли ҳарбий операция бошлайди.

Ҳужумлар Ғарб Россиянинг Украинага бостириб киргани учун нефтини олишдан бош тортаётган бир пайтда содир бўлди. Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари Ғарбнинг Россия нефтининг ўрнини қоплаш учун ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича сўровларини рад этган.

Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция кучлари 2015-йилдан бери Яманга 23 мингдан ортиқ ҳаво ҳужуми уюштирган. БМТ экспертларига кўра, ўтган йили камида 18 минг тинч аҳоли ҳалок бўлган.

2015-йилда Эрон томонидан қўллаб-қувватланган маҳаллий шиа жамияти ва ҳусийлар Яманнинг халқаро миқёсда тан олинган етакчиси Абд-Раббу Мансур Ҳодини ҳокимиятдан ағдарган эди. Жануби-ғарбий Осиёдаги бу давлатда ўшандан бери уруш давом этмоқда. Саудия Арабистони Ҳоди ҳукмронлигини тиклашга ҳаракат қилмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Андижон воқеаларига 13 йил тўлди: ким, нима, қачон, қаерда?

Орадан 13 йил ўтиб, Андижон воқеалари аста-секин хотиралардан кўтарилаётгани, гувоҳлар ҳам унутишга ҳаракат қилаётгани кузатилмоқда. Қуйида Ozodlik радиосининг Андижон ...

Cotton campaign ўзбек пахтаси бойкотини бекор қилмади

Пахта саноатида мажбурий меҳнатга қарши кураш бўйича халқаро кампания - Cotton Campaign Ўзбекистон ҳукумати делегацияси билан музокаралар олиб боргач, ўзбек пахтасининг ...

Риштонда қуш уяси икки кишини ўлимига сабаб бўлди

Жорий йилнинг 28 октябрь куни Фарғона вилояти Риштон тумани Ёйилма қишлоғи Тўлқин кўчасида яшовчи 2002 йилда туғилган фуқаро ҳамда ушбу хонадонга меҳмонга келган Қўрғонча ...