БМТ: Украинада 10 миллионга яқин одам ўз уйини ташлаб кетишга мажбур бўлди

Украина аҳолисининг чорак қисми, яъни 10 миллионга яқин киши жанговар ҳаракатлар бошланганидан бери уйларини ташлаб чиқишга мажбур бўлди. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги раҳбари Филиппо Гранди Твиттердаги саҳифасида ёзди.

Бу рақамга мамлакатнинг ичида жой алмаштирганлар ва мамлакатни тарк этганлар киради. Маҳкаманинг маълумотларига кўра, 20-мартгача 3,4 миллионга яқин украиналиклар, асосан аёллар ва болалар бошқа мамлакатларга қочиб кетган. 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган ҳарбий ёшдаги эркакларнинг мамлакатдан чиқиб кетиши чекланди.

Украиналик қочқинларни асосан Польша, Руминия, Словакия, Венгрия, Молдова ва бошқа давлатлар қабул қилмоқда. Европа Иттифоқи украиналикларга иттифоққа аъзо 27 мамлакат ҳудудида уч йил муддатгача яшаш ҳуқуқини берди.

Россия президенти Владимир Путиннинг “Донбасс аҳолисини ҳимоя қилиш” ҳақидаги баёноти ортидан 24 февраль куни Россия қўшинлари Украинага бостириб кирди. Ўшандан бери Украинанинг барча ҳудудларида отишмалар ва портлашлар давом этмоқда. Энг йирик ҳужумлар Киев, Харьков, Мариупол ва Львовда амалга оширилмоқда. Юзлаб одамлар ҳалок бўлди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«озодлик» радиоси комил алламжоновга қарши ахборот кампаниясида айбланди

“Озодлик” радиоси 48 та сохта аккаунт ёрдамида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА) раҳбариятига қарши қасддан салбий ахборот кампанияларини тарқатди. Бу ҳақда ...

“террорчилар” қўлига тушган йигит

"Қашқадарё" газетасининг ёзишича, Чироқчи туманида яшовчи Т.Й. таниши орқали телефонига пайнетдан пул ташлаттиради. Қарангки, SMS келмайди. Натижада у "Билайн" уяли алоқа ...

Бухорода  вилоят ҳокими сайёр қабули гидроузелда ўтказиладиган бўлди

Бухорода вилоят ҳокими Ўктам Барноев навбатдаги сайёр қабулни Бухоро туманидаги “Боғикалон” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган “Панжа” гидроузелида ўтказадиган бўлди.  Бу ...