Толибон Афғонистон байроғини ўз байроғи билан алмаштирди

Афғонистонда ҳокимият тепасига келган “Толибон” ҳаракати мамлакатнинг давлат тузумларига аввалги Афғонистоннинг уч рангли байроғи ўрнига ҳаракатнинг оқ байроғидан фойдаланишни буюрди. Бу ҳақда Толибон муваққат вазирлар маҳкамасидаги ахборот ва маданият вазири ўринбосари Аҳмадуллоҳ Восиқ маълум қилди.

 Каbul News афғон телеканали Толибон байроқни давлат идоралари учун ўзгартиришга буйруқ берганини тасдиқлади. Телеканалнинг билдиришича, буйруқда барча давлат идораларида собиқ Афғонистон байроғини, Афғонистон Ислом Амирлиги байроғи билан алмаштириш зарурлиги айтилган, байроқ «Шаҳодат» калималари ёзилган оқ мато бўлиши кўзда тутилган.

АҚШ ўз қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиш қарорини эълон қилганидан сўнг, Толибон Афғонистонда назоратни қўлга киритиш учун кенг кўламли операция бошлади. 2021-йил 15-август куни Толибон жангсиз Кобулга кириб келди ва Афғонистоннинг ўша пайтдаги президенти Ашраф Ғани республикани тарк этди. 6-сентабрь куни Толибон Афғонистоннинг бутун ҳудудини ўз назоратига олганини эълон қилди, 7-сентабрда эса қонунийлиги тан олинмаган муваққат ҳукумат таркибини эълон қилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Наманганда фоҳишалар яшайдиган уйлар йўлакларига кузатув камералари ўрнатилмоқда

Наманганда барча фоҳишахоналар, компьютер ўйинхоналари ва спиртли ичимликлар сотиш дўконлари йўлакларига кузатув камералари ўрнатилмоқда. Бу ҳақда «Дарё» нашри ...

Аҳмадбой: «одамлар худодан қўрқсин. улар пулни ўз хоҳиши билан олиб келган, ҳеч ким мажбурламаган»

Жиноят ишлари бўйича Қуйи Чирчиқ туман судида судланувчилар Аҳмаджон Турсунбоев ва бошқаларга нисбатан жиноят ишининг тергов билан якунланган қисмини кўриб чиқиш бўйича суд ...

Оғзингга қараб гапир, георгий городецкий!

ЛДПР партияси аъзоси Георгий Городецкий Москвада "Ӯзбекистон президенти Ислом Каримовга Москвада ёдгорлик ӯрнатилишига қарши” сарлавҳаси остида бӯлиб ӯтган петицияда унинг ...