Россия фуқаролари бир ойда банклардан 1,2 триллион рубль ечиб олишди  

2022-йил февраль ойида Россия фуқаролари банк ҳисоб рақамларидан 1,2 триллион рубль ечиб олишди.  Бу ҳақда Россия Марказий банкининг махсус ҳисоботида айтилади.

Бу миқдор банкларда сақланадиган маблағларнинг 3,5 фоизини ташкил қилади. Ҳисобларини ечиб олиш 2008 йилдан бери энг юқори кўрсаткичдир. РБКнинг маълумотларига кўра, ўша йилнинг октабрь ойидаги Жаҳон инқирози туфайли россияликлар жамғармаларининг 6 фоизини ечиб олишган.

Марказий банк маълумотларига кўра, маблағларнинг катта қисми Россиянинг Украинага бостириб кириши бошланган 24-февраль кунидан кейин авж олган. Маҳкама бундан  кейин пулни ечиб олишнинг олдини олиш чоралари кўрилишини маълум қилади. Март ойи статистикаси келтирилмаган.

Москванинг Украинага ҳужуми ортидан АҚШ ва Европа Иттифоқи Россия марказий банкига қарши санкциялар киритди. Натижада ушбу маҳкама халқаро захирадаги 640 миллиард доллардаги пулнинг катта қисмини қайта ишлата олмади. Икки кун аввал Франция Россия Марказий банкининг 22 миллиард евросини ҳибсга олди.

Шунингдек, Россияга АҚШ доллари, Европа Иттифоқи эса евро купюраларини сотишни тақиқлаган. Бу ва бошқа чоралар Россия рублинининг курсини кескин тушуриб юборди.

Февралдан бошлаб доллар 75-80 рублдан 100-120 рублгача кўтарилди. Россиянинг айрим банклари ва айирбошлаш шохобчаларида доллар 150-160 рублдан сотилмоқда. Россия ҳукумати буни назорат қилиш учун Москва банклараро валюта биржасидаги савдоларни бир неча бор ёпиб қўймоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бекободда мактаб ўқувчиси икки нафар тенгдошига пичоқлаб қўйди

2019 йил 5 август куни Тошкент вилоятининг Бекобод туманида мактаб ўқувчилари ўртасидаги жанжал пичоқбозлик билан якунланди. Бу ҳақда ИИВ хабар бермоқда. Бекобод шаҳрида ...

Ўзбекистонда бир киши йил бўйи ўртача 43 кило гўшт ва гўшт маҳсулотлари истеъмол қилади

Бугун, 30 сентябрь куни, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Давлат статисика қўмитаси марказий аппарати, Тошкент шаҳри ва вилояти статистика бошқармалари ...

Видео: ҳовлисида кафансиз кўмилган эр ёхуд қотилликни “яширган” лапарлар…

Инсон ҳаёти ҳақида сўз олган адабиётларда кишилик жамиятида мавжуд иллатлар мудҳиш жиноятларга йўл очиб беради, деган жумлаларни кўп бора ўқигансиз. Бадиий асарларда ушбу ...