Украинадаги урушда қирғизистонлик Россия фуқароси ҳалок бўлди

Россиянинг Қирғизистондаги элчихонаси Телеграм орқали Украинадаги урушда қирғизистонлик Россия фуқароси ҳалок бўлганини тасдиқлади.

“Россия Қуролли Кучларида шартнома асосида хизмат қилаётган қирғиз миллатига мансуб россиялик ҳарбий хизматчи Дўрбоев Эгемберди Бекказимович Украинада демилитаризация ва давлатсизлаштириш бўйича махсус ҳарбий операция давомида қаҳрамонларча ҳалок бўлди”, — дейилади хабарда.

Баёнотда, Россия элчихонаси ҳалок бўлган аскарнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди. Россиянинг бир қатор ахборот сайтлари Дўрбоев Эгемберди 8-март куни Украинадаги уруш пайтида ҳалок бўлганини ёзишмоқда.

22-март куни Украинадаги урушда Россия армияси сафида хизмат қилаётиб, Украинадаги урушда ҳалок бўлган қирғизистонлик йигит Иссиқкўл вилоятида туғилиб ўсган.

 Иссиқкўл туманининг Қора-Ой қишлоқ округи раҳбари Эрлан Жумеков   унинг жасади Қирғизистонга ҳали етиб келмаганини айтди. Ўққа тутилган йигит 19 ёшда. Унинг жасади  бугун, 23-март куни Қора-Ой қишлоғида дафн этилиши айтилмоқда.

Маълумотларга кўра, аскар яқинларига 22-февраль куни қўнғироқ қилган. Унинг Россияда ишлаётган онасига расмийлар ўғлининг 8-март куни вафот этгани ва унинг жасади Кант авиабазасига юборилишини айтишган.

Қирғизистоннинг миллиондан ортиқ фуқароси Россияда меҳнат қилади. Норасмий маълумотларга кўра, 400-500 мингга яқин Қирғизистон фуқароси Россия фуқаролигини олган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда айрим озиқ-овқат моллари 70-80 фоизгача қимматлади

Ўзбекистонда ун, ёғ, гўшт, шакар ва бошқа озиқ – овқат маҳсулотларининг нархлари сўнгги ўттиз кунда 20 фоиздан 70 фоизгача кўтарилди. Озодлик республиканинг пойтахти ва ...

Хиёнат (ҳикоя)

Жавлонбек  Раҳмонов одатига кўра маишат қилиб кайф сафо қилиб ўтирганида, эшикдан мўралаган ҳайдовчиси Нозимнинг  турқини кўриб ўшқирди: Нима бўлди яна? Ёшулли,  Тошкентдан   ...

Фарғоналик фермерларнинг режадан орттирган буғдойи тортиб олиняпти

Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидан Озодликка мурожаат қилган икки нафар фермер, ҳар гектар ердан топшириладиган буғдой центнери ҳокимнинг буйруғи билан 4-5 центнерга сунъий ...