Владимир Жириновский тирик бўлиб чиқди

Россиялик депутат Владимир Жириновский касалхонада. Кўпгина оммавий ахборот воситалари Жириновскийнинг вафот этгани ҳақида хабар беришди.

Унинг ўлимини россиялик депутат ва Федерация кенгаши аъзоси Александр Пронюшин тасдиқлаган эди. Кейинчалик у постини ўчириб ташлади. Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги унинг тирик эканлигини айтди. У илгари 50-75% пневмония билан касалхонага ётқизилган. Жириновский жами 8 марта коронавирусга қарши вакцина олган.

“Беморнинг аҳволи барқарор. Шифокорлар барча мумкин бўлган тиббий ёрдамни кўрсатмоқда “, деб хабар беради Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Россия Давлат думаси депутати Владимир Жириновский 1946-йилда Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида туғилган. 1964-йил 3-июнда Қозоғистондан чиқиб кетган. Кейинчалик Россияда турли лавозимларда ишлаган ва бошқа халқларни тез-тез танқид қилгани билан машҳурдир. Қўшни Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги томонидан мамлакатга кирмаслик ҳақида расман огоҳлантирилган. Сабаби у қозоқ халқини асоссиз кўп танқид қилар эди. Ўзбекистон эса Россиялик сиёсатчини ўзбек халқига нисбатан қилган танқидларига қарамай, мамлакатимиз амалдори 2018 йилнинг 2 ноябрь куни  Ўзбекистонга келишига йўл очиб берган. Ўша вақтда у Бухоро шаҳрига аъло кайфиятда келиб, рақсга тушишни бошлаган. Шунингдек Бухоро вилоятининг ўша вақтдаги ҳокими Ўктам Барноевни Бухоро амири дея номлаган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Москвада марказий осиё эркаклар ўз ватандошларини зўрлади

Москва ғарбидаги квартираларнинг бирида қизларни зўрлаган эркаклар Ўрта Осиё фуқаролари эканлиги аниқланди. Бу ҳақда РИА Новостига таяниб Соф.уз сайти ёзмоқда. Иллюстратив ...

«биз энди ҳеч нарсага қарамаймиз»: россия украинани огоҳлантирди

Россия Мудофаа вазирлиги матбуот котиби, генерал-майор Игорь Конашенков Украина Россия ҳудудида агар қўпорувчилик қилишда давом этса, Киев шаҳрига зарба беришидан ...

Зеленский уруш қишгача якунланиши кераклигини билдирди

Президент Владимир Зеленский «Катта еттилик» етакчиларига мурожаат қилиб, Россия агрессиясига йил охиригача нуқта қўйиш учун барча ҳаракатларни қилишга чақирди. Зеленский ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400