Хитой Россияни қўллаётгани ҳақидаги айбловларни рад этди

Хитой Россиянинг Украинага ҳужумини қўллаб-қувватлагани ҳақидаги айбловларни рад этди.

Хитойнинг Глобал телевидение тармоғи (CGTN) хабарига кўра, Мудофаа вазирлиги матбуот котиби У Цянь Ғарб ОАВларида Хитой Россиянинг 24 февраль куни Украинага уюштирган ҳужумини қўллаб-қувватлагани ҳақидаги иддаоларга жавоб қайтарди.

У Цянь Ғарб оммавий ахборот воситаларидаги айбловларни “Хитойни обрўсизлантиришга уриниш” деб атади ва уларни “нотўғри маълумот” деб эълон қилди.

У Цянь:

“Хитой ҳозирги инқирозни ҳал қилиш учун БМТ келишувларининг мақсад ва қоидаларини, барча мамлакатлар суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиш ва ҳимоя қилиш зарур, деб ҳисоблайди”, — деди у.

Томонларнинг қонуний хавфсизлик соҳаларини ҳисобга олиш зарурлигини айтган У Цянь можарони тинч йўл билан ҳал этишни таъминлаш, минтақада узоқ муддатли барқарорликни ўрнатиш, мувозанатли, мустаҳкам тинчлик ва хавфсизлик механизмини ўрнатиш зарурлигини таъкидлади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«ҳамма сузди». москва жануби кучли ёмғирдан сўнг сув остида қолди

20 июнь куни Москва шаҳри жанубида кучли ёғингарчиликдан сўнг сув  тошқинлари юз берди. «Ҳа, ҳамма сузди. Бунақасини эслай олмайман», — дейди ушбу видеолавҳа ортидаги овоз. ...

Ўзбекистон қозоғистондан буғдой импорти бўйича етакчига айланди

Жорий йилнинг биринчи чорагида Қозоғистон буғдойининг асосий харидорига Ўзбекистон айланди. Бу ҳақда  “Кун.уз” LS агентлигига таяниб  хабар бермоқда. 2019 йил январь-март ...

Александр лукашенко тошкентга келди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Беларусь президенти Александр Лукашенко 12 сентябрь куни расмий ташриф билан Тошкентга етиб келди. Бу ҳақда Turon24 ...