Генерал Буданов: Россия Украинани иккига бўлиб ташламоқчи

Украина Мудофаа вазирлиги разведка хизмати раҳбари генерал Кирилл Буданов Россия Украинани бўлиб ташлаш ниятида эканини айтди. Унинг ушбу баёнотини Украина Мудофаа вазирлиги Марказий разведка бошқармаси эълон қилди.

Будановнинг айтишича, Россия президенти Владимир Путин Киев атрофидаги муваффақиятсиз ҳужумлар ва марказий ҳукуматни ағдаришга бўлган самарасиз уринишлар ортидан диққатини Украина жануби ва шарқига қаратган ва Москва Украинада “Корея сценарийси”ни амалга ошириш масаласини кўриб чиқмоқда.

“Бошқача қилиб айтганда, у мамлакатимизнинг босиб олинмаган ва босиб олинган ҳудудлари ўртасида бўлиниш чизиғини ўрнатишга ҳаракат қилмоқда. Аслида, бу Украинада Шимолий ва Жанубий Кореяни яратишга уриниш, чунки у бутун мамлакатни эгаллаб ололмайди”, — деди. генерал.

Шунингдек, Буданов яқин орада Россия томонидан босиб олинган Украинада украиналиклар ўртасида партизан уруши бошланишини қўшимча қилди.

Жума куни Россия ҳарбийлари Украинадаги “операция”нинг биринчи босқичи якунлангани ва энди эътибор Украина шарқидаги Донбасс минтақасини “озод қилиш”га қаратилишини айтди.

Россия 24-февралда Украинага бостириб кирди. Ўшандан бери минглаб тинч аҳоли ва ҳарбий хизматчилар ҳалок бўлди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Coca-cola россия компаниясини судга берди

Россияда Coca-Cola ўрнига RuCoLa- ишлаб чиқарилади. «Напитки из Черноголовки – Аквалайф» компанияси Роспатентга рўйхатдан ўтиш учун ариза берган. Шундан сўнг Coca-Cola ...

Оренбург темир йўли яқинида ўзбекистонлик ҳушсиз ҳолда топилди

Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси Ўзбекистон фуқароси Ж.Р. нинг 16 октябрь куни топилгани тўғрисида ОАВда тарқалган хабарни тасдиқлади. Бу ҳақда ТИВ ...

Бошқирдистонда 6 нафар ўзбекистонлик аёл ис газидан заҳарланди

Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси маълумотига кўра 2019 йил 4 майдан 5 майга ўтар кечаси Бошқирдистон Республикаси Нуримонов туманида олтита аёл ис ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400