Сталиннинг дафн маросимида камида 400 киши ҳалок бўлган

1953-йилнинг 5-мартида қотил, золим Сталин вафот этди. Унинг дафн маросими 9-март куни бўлиб ўтиши керак эди, ундан олдин одамларга кузатишига рухсат берилди.

Умрида миллионлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган золим, ўлаётган бўлса ҳам, минглаб одамларнинг ўлимига сабабчи бўлди.

Золим билан хайрлашиш учун қанча одам келгани номаълум. Маълумотларга кўра, бир неча миллион. Сталиннинг жасадини кўриш учун келганлар шунчалик кўп эдики, Москвада даҳшатли босим бўлди. Одамлар бир-бирларини сиқиб, ўлишаётган эди.

Манбаларда ёзилишича 450 киши ҳалок бўлгани тахмин қилинади. Бироқ, тарихчилар камида 3000 киши ҳалок бўлганини тахмин қилишади. Кечаси фаррошлар ва аскарлар ўликларни йиғиб, кўмишган.

Улардан фақат баъзиларининг жасадлари ўликхонадаги қариндошларига берилган, ўлим сабаби эса “юрак хуружи” деб таърифланган.

Бу воқеа СССРда қайд этилмаган. Бу ёпиқ мавзу эди. Бироқ, Сталиннинг дафн маросимида қатнашганлар воқеа ҳақида ўз хотираларини қолдирдилар. Сиз уни Интернетда топишингиз ва ўқишингиз мумкин. Бундай хотиралар кўп.

Масалан, хотиралардан бирида шундай дейилган:

“Биз кўп қаватли уйда яшардик. Ўша пайтлари эшикни очишнинг иложи бўлмагани учун уйдан чиқолмасдик. Одамлар кўп эди. Ўша кунларда одамларнинг ноласини, босим остида ўлаётганини эшитардик. “.

Тарихда золим ҳукмдорлар ўзлари билан бирга ўзига эргашган инсонларни ҳам ҳалок қилганини биз кўплаб манбаларда учратишимиз мумкин. Мисол учун золим Фиръавн ҳам ўзи билан бирга бутун бошли қўшинини сувга ғарқ қилганини муқаддас китобимиздан ўқишимиз, ўрганишимиз ва энг асосийси ибрат олишимиз зарур. Шунингдек энг асосийси золим ҳукмдорларнинг тарафдори бўлмаслигимиз зарур.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Маънавият юлдузлари: абдурауф фитрат (1884-1938)

     Фитрат XX аср ўзбек адабиёти, фани ва маданиятининг йирик вакили. У қомусий билимга эга олим, адабиёт назариячиси, ўткир тилшунос, бетакрор драматург ва шоир, ...

Қашқойилар

Эронда хилма-хил халқлар яшайди. Ана шундай халқлардан бири қашқойилардир. Ушбу кўчманчи турк элати Исфаҳон атрофида (Форс вилояти) ва қисман Хузистонда яшайди. Уларнинг энг ...

Адлия вазирлиги сталинпарастлар сўрови билан “илҳом” театрига огоҳлантириш берди

3 март куни Тошкентдаги "Илҳом" театрида Британияда таниқли киночи Армандо Иануччи ( Armando Iannucci) тарафидан суратга олинган “Сталиннинг ўлими” (The Death of Stalin) ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400