Қозоғистон билан Россия ўртасида уруш бўлиши мумкинми?

Россиялик таниқли сиёсий таҳлилчи Александр Сокуров Қозоғистон билан Россия ўртасида уруш бўлиши мумкинлиги ҳақида гапирди.

Бу ҳақда режиссёр Сокуров YouTube’даги «ещёнепознер» каналига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Суҳбатда журналистнинг “Сиз 2007-йилда Қозоғистон билан зиддият бўлишини айтган эдингиз. Ҳали ҳам бу ҳақда ўйлаяпсизми? ” – деган саволига режиссер: “Ҳа, албатта. Негаки, миллий масалалар ҳалигача ҳал этилмаган. Мен очиқ айтишни истамайдиган бир нарса бор. Буни айтсам, мен хато қилишим мумкин. У ерда бизга қийин бўлади. Агар Украинадаги вазият бошқача бўлса, Қозоғистонда катта кучлар тўқнашиши мумкин. Шунда мамлакатимиз учун жуда қийин бўлади”, — деди Сокуров.

Аввалроқ режиссёр Александр Сокуров Россия фуқаролик жамияти ва инсон ҳуқуқларини ривожлантириш кенгаши аъзолари билан онлайн учрашувда Россиядек қашшоқ давлатга урушнинг бюджети қимматга тушишини айтган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Япония россияга норозилигини билдирди

Япония "нодўст" давлатлар ва ҳудудлар рўйхатига киритилгани учун Россияга норозилик мактуби йўллади. Бу ҳақда Япония ҳукумати бош котиби Хирокадзу Мацуно матбуот анжуманида ...

Россиялик қўшиқчи юрий шатунов вафот этди

Россиялик қўшиқчи, «Ласковый май» гуруҳининг собиқ солисти Юрий Шатунов 48 ёшида вафот этди, деб хабар берди “Lentа.ru” сайти. 23-июнга ўтар кечаси хонанда юрак хуружидан ...

“россия билан дўстлигимиз давом этмоқда”

Хитой икки давлат ўртасида воситачилик қилишни таклиф қилиб, Россияга қарши санкцияларни қоралади. Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И Россия билан Украина ўртасидаги инқироз ...