БМТ: Украиналик қочқинлар сони 4 миллиондан ошди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ҳисоб-китобларига кўра, Россия Украинага бостириб кирганидан кейин 4 миллиондан ортиқ украиналик мамлакатни тарк этган.

29-март ҳолатига кўра, украиналик қочқинларнинг аксарияти ёки 2,3 миллиони қўшни Польшага кўчиб ўтган. Руминияга 600 мингдан ортиқ, Молдовага 387 минг ва Венгрияга 364 минг киши қочган.

“Россия босқинидан кейинги беш ҳафта ичида Украинадан чиққан қочқинлар 4 миллион киши бўлди. Мен Украинага эндигина келдим. Бефойда урушдан жабр кўрган, кўчирилган одамларга ёрдамни қандай оширишнинг йўлларини маҳаллий ҳокимият органлари, БМТ ва бошқа ҳамкорлар билан Львовда муҳокама қиламиз, деб ёзди БМТнинг Қочоқлар бўйича комиссари Филиппо Гранди.

Халқаро миграция ташкилоти маълумотларига кўра, Россия босқинидан кейин Украинанинг ўзида 6 миллиондан ортиқ одам ўз уйини ташлаб кетган.

24-февраль ҳолатига кўра, Украина аҳолисининг умумий сони 37 миллион бўлган, Қрим ва Москва томонидан қўллаб-қувватланаётган айирмачилар назоратидаги ҳудудларни қўшганла, 44 миллиондан ортиқ.

Сешанба куни Истанбулда Украина ва Россия делегацияларининг музокараларида олдинга силжиш кузатилди. Москва Киев атрофида ва Украина шимолидаги ҳарбий амалиётларни секинлаштиришини айтди. Бироқ украиналик ҳарбийлар Россиянинг ваъдаси фақат Киевни чалғитиш ва қўшинларни кўчиришга қаратилгани ҳақида огоҳлантирди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонлик ногиронларнинг арз-додларини ким эшитади? 

Яқинда хотинимни қариндошларим билан Россияга жўнатдим. - Яхши бор хотин! – дедим кетиш олдидан. – Асло биздан хавотир олма. Ойма ой доллар юбор. Яна уч йилгача қайтма: икки ...

Темирчи тақага, бўзчи белбоғга ёлчимас

Инвесторлар мамлакатимизнинг четга табиий газ экспорт қилишини билган ҳолда, туб аҳолиси газсиз яшаётганини ҳатто тасаввур қилолмайди. Баҳодир Хон Туркистон Хабарингиз бор, ...

Халқаро поездларга олдиндан чипта олганларга чегирмалар миқдори оширилди

Халқаро йўналишларда қатнайдиган йўловчи поездларига чипталарнинг олдиндан харид қилиш муддатига қараб белгиланган чегирмаларга ўзгартиришлар киритилди. Фото: uzrailpass.uz ...