Ўзбекистон ва Туркия ҳарбий шартномани имзоладилар

Ўзбекистон ва Туркия 29-март куни кенгайтирилган ҳарбий шартномани имзолади, деб хабар берди Туркия Мудофаа вазирлиги.

Ҳужжат Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида имзоланди. Ҳужжатни Туркия миллий мудофаа вазири Ҳулуси Акар ва Ўзбекистон мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов имзолади.

Иккала томон ҳам ушбу ҳужжатнинг мазмунини ошкор қилмади. Шу билан бирга, Эрдўғон Тошкентда ўтказган қўшма матбуот анжуманида Туркия ва Ўзбекистон мудофаа саноати соҳасида шартномалар имзолаганини ва уларда “катта салоҳият” борлигини айтди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон ва Туркия икки томонлама муносабатларни янги босқичга – ҳар томонлама стратегик шериклик даражасига кўтаришга қарор қилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбек-тожик чегарасидаги миналар 2019 йил охиригача олиб ташланади

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги "Гулбаҳор" чегара пости, февраль, 2018 йил. Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматлари 2019 йилнинг охирига қадар давлат чегарасини миналардан ...

Ҳайдовчининг маст ҳолатда эканлиги қоидабузарлик юз берган жойнинг ўзида аниқланади

Низомга кўра,  ҳайдовчиларнинг маст ҳолатда эканлигини аниқлаш қоидабузарлик юз берган жойнинг ўзида амалга оширилади. Текширув камида икки нафар холис иштирокида амалга ...

Марказий банкнинг 8 тонна олтини йўқолиб қолди

Ўтган ҳафтада Венесуэла Марказий банки олтин заҳирасидан камида саккиз тонна олтин йўқолган, дея «Reuters»га асосланиб “Дарё” нашри ёзмоқда. Иллюстратив фото Марказий ...