“Россия БМТнинг Инсон ҳуқуқлари кенгашидан чиқиши керак”

Америкалик сенаторлар Россиянинг Украинадаги уруши туфайли Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (БМТ) Инсон ҳуқуқлари кенгашидан чиқариб юбориш учун АҚШнинг доимий вакили Линда Томас-Гринфилдга мактуб йўллади.

Сенатнинг Ташқи алоқалар кенгаши раҳбарлари Боб Менендез ва Жим Риш бошчилигидаги 12 сенатор Линда Томас-Гринфилдга мактуб йўллади.

 Линда Томас-Гринфилдни БМТ Бош Ассамблеясига Украинадаги уруши туфайли Россияни БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашидан чиқариб юбориш тўғрисидаги резолюцияси лойиҳасини тақдим этишга чақирган мактубда:

“Бинолар, шифохоналар ва мактаблар бомбардимон қилинганига ва қочишга уринган бегуноҳ одамларнинг ўлдирилганига гувоҳ бўлдик. Россиянинг жиноятлари Россия маъмуриятининг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш нияти йўқлигини кўрсатмоқда. Шу нуқтаи назардан, Россиянинг бутун дунё бўйлаб инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва тарғиб қилиш мажбуриятини олган ташкилотдан фойдаланишига йўл қўймаслик ҳақида ўйлаш вақти келди» деб ёзилган.

Мактубда айтилишича, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши аъзоси “кенг миқёсда ва тизимли равишда қонунбузарликлар содир этилган тақдирда” Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси аъзоларининг учдан бир қисми томонидан Кенгашдан чиқариб юборилади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ироқдаги ақш базасига ракета ҳужуми уюштирилди

Ироқнинг Анбар мухофазасидаги АҚШ ҳарбий базасига ракета ҳужуми уюштирилди. Ҳаво базасига бешта ракета отилган. База атрофига тушган ракеталарнинг зиён келтиргани ҳақида ...

Ақшда шинжондан товар импорт қилишни тақиқловчи қонун кучга кирди

АҚШда 21-июндан бошлаб Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном туманидан товар импорт қилишни тақиқловчи қонун кучга кирди. Ҳужжатни ўтган йилнинг охирида президент Жо Байден ...

Байден украина учун «land-lease» қонунини имзолади. бу нимани англатади?

АҚШ президенти Жо Байден «2022-йилда Украинада демократияни ҳимоя қилишга йўналтирилган «land-lease» деб номланган қонунни 9-май куни имзолади. Ушбу қонун Россия Украинага ...