Сурия ҳукумати Россия билан рублда савдо қилишга тайёр эканликларини билдирди

Суриянинг Россиядаги элчиси Риёд Ҳаддод Донецк Халқ Республикаси ва Луганск Халқ Республикасини тан олиш эҳтимоли борлигини, Россия билан рублда савдо қилишга тайёрлигини айтди, деб ёзади “ТАСС”.

“Сурия икки республика билан халқ манфаати йўлида дўстлашади ва агар умумий манфаатларга тўғри келадиган бўлса, бу дўстликни кенгайтиришга тайёр”, – деди Ҳаддод.

Шунингдек, у Россия рублидан фойдаланиш муҳокама қилиняптими, деган саволга жавоб берди.

“Сурия биринчи бўлиб дунёни доллар гегемонлигидан воз кечишга чақирди. Чунки у жаҳон иқтисодий тизимида АҚШ гегемонлигининг асосий қуролидир. 2011-йилдан буён Сурия валюта саватига Россия рубли ва Хитой юанини қўшиб олди”, – дейди у.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Уруш бошланганидан бери украинага хорижий кемалар илк марта келди

Россия Украинага бостириб кирганидан бери биринчи марта хориж кемалари дон маҳсулотларини юклаб кетиш учун Украина портларига келди. Бу ҳақда Украинанинг ҳарбий-денгиз ...

Ўзбекистонни асосан эркаклар тарк этмоқда

Ўзбекистонни 2018 йилда асосан эркаклар тарк этгани маълум бўлди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитасининг ҳисоботижда маълум қилинган.  Ҳисоботда қайд этилишича 2018 йилда ...

Нукусда талабалар қасам ичишга мажбурланди

Шу йил 5 сентябр куни Нукус Давлат педагогика институтида ҳам янги ўқув йили бошланиши муносабати билан тантанали тадбир ташкил этилди. Тадбирда профессорлар, академиклар, ...