Путин билан Ким Чен Ин бирлашди

Россия Украинага қарши уруш бошланганидан бери Шимолий Кореяга яқинлашмоқда. Россия иттифоқдошлари билан бирга жаҳон бозоридан узоқлашди. Энди Путин Шимолий Кореяга нефть сотиш ниятида. Диктатор Ким Чен Ин эса россиялик ҳамкасби Владимир Путинга илиқ муносабатда бўлмоқда. Бу ҳақда Daily NK нашри хабар берди.

Корея Иқтисодиёт институтининг директори ва илмий ходими Трой Стангароне Шимолий Кореяда Россия нефтини қайта ишлай оладиган фақат битта нефтни қайта ишлаш заводи борлигини ва бу завод узоқ йиллар давомида ишламаслигини эслатди.

Агар нефтни қайта ишлаш заводи бир муддат тўхтаб қолса, уни қайта ишлатиш, таъмирлар, сармоя керак ва нормал самарадорликни тиклаш учун узоқ вақт талаб қилинади. Исми сир қолишини истаган Шимолий Корея иқтисодиётининг хорижий экспертнинг айтишича, Пхеньян очиқ денгиздаги кемалар орқали ноқонуний равишда қайта ишланган Россия нефтини олиб киради, Шимолий Корея керак бўлса, Россиядан мана шундай йўл билан нефть импорт қила олади.

Россия БМТ Хавфсизлик кенгашининг Шимолий Кореяга қарши санкциялар тўғрисидаги қўмитасига 2019-йилда Шимолий Кореяга 30 180 тонна тозаланган нефть экспорт қилганини маълум қилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бўлинганни бўри ер…

Болалигимда қишлоғимизда оёқ кийимлари ишлаб чиқариладиган фабрика ишга тушган эди. Халқ тилида “Обувной” деб номи чиққан бу фабрикага бизнинг ва атрофдаги қишлоқлардан ...

Ўзбекистон чегаралар масаласидаги халқаро шартномани ратификация қилди

Ўзбекистон президенти 2 апрель куни иккита — Қозоғистон ва Туркманистон билан чегаралар туташган ҳудуд тўғрисидаги қонунни ратификация қилди. (more…)

2019 йилда давлат бюджетидан умумий ўрта таълимга 19,9 триллион сўм атратилгани маълум бўлди

Таълим соҳасини молиялаштириш учун 2017—2018 йилларда жами 10,4 триллион сўм ва 13,7 триллион сўм бюджет маблағлари ажратилган бўлса, 2019 йилда бу кўрсаткич 19,9 триллион ...