Президент ўзининг портретларини идораларга осиб қўймасликни сўранди

Қирғизистон президенти Садир Жапаров ўз портретини ҳукумат бинолари ёки идораларига осиб қўймасликни сўранди. Бу ҳақда президентнинг матбуот котиби Галина Байтерек маълум қилди.

“Президент Садир Жапаров ҳозир мамлакатдаги вазиятни яхшилаш учун ҳеч нарса қилмадим деб ҳисоблайди. Шунинг учун президент барча давлат идораларидан унинг портретини осмасликни сўрамоқда. Портрет осмоқчи бўлганлар мамлакатни мустаҳкамлашга хизмат қилган Жусуп Абдраҳмонов ва Исхоқ Раззоқов каби давлат арбобларининг суратларини осиб қўйишлари мумкин”, — деди Байтерек.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ президентнинг Ўшдаги қароргоҳининг директори Санжарбек Тўлўнбоев ўз кабинетида Садир Жапаровнинг сурати тўқилган гиламни жойлагани ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинган эди. Санжарбек Тўлўнбаевнинг айтишича, гилам Жапаров қамоқда бўлганида тўқилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Менинг «севимли» телеканалим!

«Севимли ТВ» кеча бир уятсиз саҳнани кўрсатворибди. Тўғри, биз ва бизнинг миямиз давлат телеканалларини кўрсатадиган телевизоримиз орқали бундай саҳналарни томоша қилишга ...

Ички ишлар бӯлими бошлиғи фермерни калтаклаш ҳуқуқига эгами?

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Қарши туманида буғдой режасини бажара олмаган бир неча фермерлар туман ички ишлар бӯлими бошлиғи Жаҳонгир Ражабов томонидан ...

Онам рўмолидек азиз байроғим!

Кечадан буён “Фейсбук” ижтимоий тармоғидаги Халқ билан мулоқот гуруҳида Vakhid Qurbonov томонидан жойланган Ўзбекистон байроғи акси туширилган пайпоқ расми қизғин ...