Украина: Россия аскарларининг аксарияти Чернобилни тарк этди

Украинанинг Чернобил АЭСини эгаллаб олган рус қўшинларининг аксарияти Беларус чегараси томонга чиқиб кетди. Бу ҳақда 31-март куни Украинанинг “Энергоатом” давлат компанияси маълум қилди.

Компаниянинг маълумотида Чернобилда оз сонли рус қўшинлари қолгани айтилди, бироқ аниқ рақам келтирмади.

Россия аскарлари 24-февраль куни Чернобил АЭСни назоратга олди. Шунга қарамай, атом электр станциясидаги вазиятни украиналик мутахассислар бошқарган.

Бир кун аввал Украина бош вазири ўринбосари Ирина Верешчук Россия қўшинларини Чернобилдан олиб чиқиб кетишга чақириб, минтақага БМТ махсус миссиясини киритиш зарурлигини айтган эди.

Шу ҳафтада Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) раҳбари Рафаел Гросси Киевга бориб, Украина ҳукумати вакиллари билан Украина атом электр станциялари хавфсизлиги бўйича музокаралар ўтказган .

1986-йилнинг 26-апрелида Чернобил станциясида дунё тарихидаги энг йирик ядровий авария бўлган. Радиоактив тутун Белоруссияни ҳам қамраб олиб, қора туман Россиянинг бир қисми ва Европанинг катта қисмига тарқалган. Чернобилнинг сўнгги реактори 2000-йилларда фаолиятини тўхтатган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

18 нафар ўзбекистон фуқароси қулликдан озод этилди

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси 18 нафар Ўзбекистон фуқароларини қулликда ушлаб туришда гумонланувчи шахслар Москва вилояти полицияси томонидан қўлга олингани тўғрисида ...

Россия змейний оролига зарба берганини эълон қилди

Россия армияси тунда Украинанинг Змейний оролига ҳужум қилганини маълум қилди. Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Игорь Конашенковнинг айтишича, у ерда байроқни тикишга уринган ...

Польша россияни «империя сиёсати»ни тўхтатишга чақирди

Россия Европада «империал сиёсат» олиб боряпти ва уни тўхтатиш керак, деди Польша президенти Анджей Дуда «Ниезалезна» нашри билан суҳбатда. Польша президентининг сўзларига ...